Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 27 июнь – оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куни кеча 27 июнь 2019 йил санасида Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида диний-маърифий йўналишдаги ижодкор қаламкашларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга муфтий Усмонхон Алимов, муфтий ўринбосари Абдулазиз Мансур, маслаҳатчи Абдуҳаким Матқулов, шунингдек, “Мовароуннаҳр” нашриёти, “Муслималар” журнали, “Ислом нури” газетаси ходималари, “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти мударрисалари, “muslimaat.uz” сайти жамоаси ҳамда машҳур блогерлар ва танлов ғолиблари ташриф буюришди.
Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди.
Сўнг кечани муфтий Усмонхон Алимов нутқ сўзлаб очиб берди ва барча қалам аҳлини касб байрамлари билан табриклади. Жумладан, хабарни холис тарқатиш масъулияти ҳақида маъруза қилди.
Кейин эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси сайти бўлган “muslim.uz” қошида муборак Рамазон ойига бағишлаб ўтказилган “Ойлар султони Рамазон” мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Жами ўнта қаламкаш диний-маърифий мақолалари учун, жумладан, Наманган ва Самарқанд вилояти вакилликлари матбуот хизмати Рамазон ойи фазилатларини мунтазам ёритиб боришдаги самарали фаолияти учун муфтий томонидан мақтов ёрлиқлари ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.
Энг яхши мақолалари билан эса Исохон Яҳё 3-ўрин, Муҳаммадали Муҳиддин 2-ўрин, Нилуфар Саидазиз қизи эса 1-ўрин билан муносиб мукофотландилар.
Меҳмонларга “Вақф” хайрия фонди ва "Ҳилол-нашр" нашриёти томонидан китоб ҳамда журналлар совға қилинди.
Тадбир сўнгида муфтий Усмонхон Алимов яна бир бор сўз олиб, юртимизда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида, тинчлик неъмати тўғрисида гапириб, гўзал дуолар қилиб берди.
Барча иштирокчилар мазкур тақдирлов кечасидан мамнун ҳолда тарқалишди.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Эртага янги ҳижрий йил ndash 1445 йил киради. Муҳаррам ойи киради. Бу ой рамазон ойидан кейин турадиган энг давоми...

09:33 / 19.07.2023 2823
Бугунги кунда жаҳоннинг 43 мамлакатида яшовчи 700 миллионга яқин киши сув етишмовчилигидан азият чекади. 2,7 давоми...

01:06 / 08.08.2020 3195
АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАЙЁРЛОВ КУРСЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ Жўйбори Калонrdquo аёлқизлар ўрта махсус ислом таълим давоми...

01:30 / 06.03.2024 2881
Bintu Sodiq канали ҳижрий 1445 йил танловини эълон қилади1йўналиш .Ёрёр ndash тўйларимиз кўрки, номли танловда давоми...

04:51 / 26.08.2023 2765