Муслима талаба янги метал дори ёрдамида сил касаллигини даволашнинг самарали воситасини ишлаб чиқди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нигериялик муслима талаба, фан доктори Мистура халқаро илмий танловда тиббиёт соҳасида катта ютуқларни қўлга киритгани учун учинчи ўринни эгаллади, дея хабар беради Legit.
Мистура Лавал-Аровона, нигериялик фан доктори. Илорин университети кимё кафедрасининг талабаси, 21 нафар академик билан бирга Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида ўтказилган халқаро конклав тадбирида иштирок этди.
Тадбир “Ривожланаётган давлатларда салоҳиятни оширишга эришиш” мавзусида ташкил этилди.
Ҳиндистоннинг Барода штатидаги Маҳаража Саяжирао университетининг илм-фан факултетида таҳсил олган Мистура металлга асосланган силга қарши дори олиш устидаги тадқиқотларини муваффақиятли якунига етказди.
Мистуранинг ушбу муваффақияти бутун дунё бўйлаб ишлатиладиган силга қарши дори воситаларининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Натижада у ципрофлоксацин HCl, офлоксацин, пиразинамид ва моксифлоксацин HCl каби дори-дармонларни яратишга муваффақ бўлди.
Сил касаллиги - бу Mycobacterium tuberculosis деб номланган бактериялар келтириб чиқарадиган касаллик. Бактериялар одатда ўпкага ҳужум қилади, аммо улар тананинг бошқа қисмларида ҳам учраши ва зарар етказиши мумкин.
Ўпка ёки томоқ сили касаллигига чалинган одам йўталганида, аксирганида ёки гаплашганида, ундаги касаллик ҳаво орқали тарқалади.

Мистурадан ташқари, самарали фаолият олиб борган ва халқаро эътирофга сазовор бўлган кўплаб мусулмон олимлар ҳам бор.

2018 йилда малайзиялик олим доктор Сити Хайрия Моҳд Ханафия 11-чи FameLab халқаро танловидаги ажойиб иштироки туфайли "Дунёнинг энг яхши фан коммуникатори" деб топилди.

Шу йил бошида, бир муслима нанотехнолог антибиотикларга қарши курашиш ва бир неча сония ичида бир гуруҳ касалликларни аниқ ташхислаш учун ёрдам берадиган янги воситани - «бактериал алоқани тинглаш» асбобини яратган эди.

Шунингдек, Буюк Британиянинг Уорик университетидан келган қозоқ биокимёгари 2018 йилда гиёҳванд моддаларни арзон, тез, самарали ва аниқ синаб кўриш учун жуда ноёб қурилмани ихтиро қилган эди.

Австралиянинг Квинсленд Университетидаги бошқа бир Бангладешлик мусулмон олим саратон касаллигини аниқлашда умумий қон текшируви сингари осонлаштирилган саратон ташхисини ихтиро қилган эди.

aboutislam.net

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ДОИР ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР Чақалоқнинг танглайини кўтариш давоми...

18:53 / 22.11.2016 6973
Яна келди Мавлиди шариф Мана яна интизор кутилган Мавлид ойи ташриф буюрди. Қалблар қувониб, имкони бор давоми...

12:00 / 11.12.2017 4490
Албатта, Аллоҳ таоло Ўзи яратган ҳар бир тирик жонзот ҳаётининг ҳар бир босқичи учун муносиб озиқ манбасини давоми...

08:16 / 26.03.2019 4972
Умра қилиш учун келган саудиялик 70 яшар аёл ажойиб воқеани бошидан кечирди. Онахон Сафо ва Марва ўртасида давоми...

15:17 / 05.12.2016 4031