Малайзиялик фазогир ҳикояси: “Космосда Ернинг улуғ неъмат қилиб берилганини англадим”
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Малайзиялик ортопед-жарроҳ Музаффар Шукор 2007 йили космосга чиққан. У малайзиялик биринчи космонавтдир. Мусулмон уламолари космосда ибодат қилиш тартибига доир фатволарни айнан у учун қабул қилгандилар. Музаффар Шукор космосга юборилишидан олдин мусулмон сифатида орбитада диний вазифаларини адо этишни ва рўза тутиш ниятида эканини айтди. Музаффар Шукор юзини муқаддас Каъбага қаратиб, тўғри ибодат қилишни истади. Муаммолар айни шу ерда бошланди. Ер юзасидан 340 км баландликдаги Халқаро космик станциясида қибла йўналиши ҳар сонияда ўзгариб туради. Орбитанинг баъзи жойларида қибла ҳар бир намозда деярли 180 градусга ўзгариши мумкин.

Музаффар Шукорнинг орбитага чиқишидан бир йил аввал Малайзиянинг “Ангкаса” космик агентлиги анжуман ўтказди. Унда 150 нафар мусулмон олимлар ушбу ва бошқа масалалар бўйича қарор қабул қилишлари керак эди. Ўшанда Малайзия Ислом Миллий Фатволар Кенгаши томонидан якуний ҳужжат – “Халқаро фазо станциясида исломий ибодатларни адо этиш бўйича кўрсатмалар” тасдиқланган.

Шукор космик кема ҳар ярим соатда Ерни бир марта айланиб чиқишини билар эди. У мусулмон уламоларига очиқ космосдаги фазо кемасида ибодат қилишдаги муаммоларини тушунтириб, маслаҳат сўраб мурожаат қилди. Бир гуруҳ олимлар Макка вақтига кўра намозни адо этиш тўғрисида фатво чиқардилар.

Музаффар Шукор фазода илмий тажрибалар ҳам ўтказиб, вазнсизлик ҳолатида саратон ҳужайраларининг ривожланишини ўрганди.

У космик кемада намозларини адо этиш билан бирга кунига камида 20 саҳифадан Қуръон ўқиди.

“Болалигимдан отам менга совға қилган илмий-фантастик китоблар жуда катта таъсир қилган. Хонам деворларида “Супермен”, “Юлдузлар жанги” фильми ва фазога доир фотосуратлар илинган турарди. Ўша пайтларда ҳеч ким малайзияликнинг фазога чиқишини ўйламаган эди. Мен космосга учиш орзуимни рўёбга чиқариш учун шифокорлик касбини танладим.

Мен 11435 киши ичидан танланган эдим. Мен энг тезкор ёки энг кучли бўлганим учун танланмадим. Менинг фикрим ғалаба қозонишимга ёрдам берди. Мен оилада беш ўғилнинг бири бўлганман. Мен ютқазишни ёмон кўрардим ва ҳар доим ғалаба қозонмагунимча курашардим. Оила аъзоларим космосга учишга тайёргарлик кўришда менга катта ёрдам беришди. Менинг машғулот жараёнларимда онам 12 килограммга озди. Отам космосга чиқмагунимча қайтиб келмаслигимни тайинларди. Мен ҳамма космосга уча олишига ишонаман. Бунинг учун ақлан етук бўлишингиз керак”,  дея эслайди Музаффар Шукор.

Музаффар Шукор космик парвозга номзод сифатида танланганидан сўнг, Россияда бир йил давомида ўрмон ёнғинларида, ўта совуқ ва қорли об-ҳаво шароитида омон қолиш усулларини ўрганган. У ва бошқа космонавтларни Сибирнинг жуда совуқ бўлган чекка ҳудудига парашют билан туширишади. Улар у ерда -450 ҳароратда уч кун давомида қийин ҳаёт кечиришади...

Вазнсизлик туфайли космонавтлар космик кеманинг ичида сузаётгандай ҳолатда бўладилар. Шу сабабли Музаффар Шукор намоз ўқиётганда қиём, руку, сажда ва қаъдаларни тўғри адо этиш учун оёқларини ерга боғлаб қўйди. Бундан ташқари, космик станция шундай кўринишда эдики, ундан Ерни кўриш мумкин эди. Шунинг учун Музаффар Шукор намоз вақтида Ерга юзланди. Фазогир космосга учганида Рамазон ойи эди, шунинг учун у худди Ердаги каби орбитада ҳам рўзасини тутди.

Доктор Музаффар Шукор яна шундай ҳикоя қилади: “Ҳар бир инсон космосда мўъжизага дуч келади. Мен у ерда азонни эшитдим. Бошқа космонавтлар у ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас эдилар, лекин мен бу чақирувни ўз қулоқларим билан эшитдим. Бундан унчалик ҳам ҳайрон бўлмадим, чунки Аллоҳ таолонинг қудрати фазода ҳам ҳар сониясида сезилади.

Космосда бўлганимда, Аллоҳ таолога ўзимни жуда яқин ҳис қилдим. Космосда ҳаракат жуда тез эди. Бандалик вазифамни бажарар эканман, очлик, чанқоқлик ва чарчоқни ҳис қилмадим. Фазода эканман, ўзлигимни топганимни ҳис қилдим.

Ҳар сафар Ерни кўрганимда, унинг қанчалик кичиклигини кўриб, этим жимирлаб кетади, юрагим ҳапқириб, худди тўхтаб қолгандек туюлади. Космосда Ернинг биз инсонларга нақадар азиз, қадрли ва улуғ неъмат қилиб берилганини англадим. Яратган Зотнинг чексиз қудратини ҳис қилдим. Инсонлар дунёга берилиш сабаб бир-бирига зулм қилмоқда, азоб бермоқда. Бир-бирини ўлдиришмоқда. Очликдан миллионлаб одамлар ҳалок бўлмоқда. Аммо космосдан Ерга қараганингизда, бу фоний дунёнинг қанчалик арзимас нарса эканини тушуна бошлайсиз...

Биз космонавтлар космосда миллионлаб галактикаларни кўрамиз. Шу галактикалар ичида ҳаёт мавжуд бўлган ягона планета – Ер. Ер куррасини, бизга неъмат қилиб берилган Она Заминни асраб-авайлашимиз, эъзозлашимиз жуда зарурлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак”.

“Исламосфера” нашри

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
XV аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 йил Рамазон ойининг 17куни 1441 давоми...

19:01 / 01.02.2017 7512
      Гўзал миллий қадриятларимизга кўра акаукалар, отаоналаридан ташқари, ўз опасингиллари олдида ҳам давоми...

21:49 / 08.02.2017 4443
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, амаллар ниятга давоми...

20:52 / 14.10.2016 6296
 Оила қуришга одатда эркак томон ҳаракат бошлайди ва энг аввал муносиб келин ахтаришга киришилади. Қандоқ давоми...

09:44 / 27.10.2016 4315