Альпинист муслима аёл рекордни янгилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Индонезиялик спортчи муслима Арьес Сусанти Хитойда бўлиб ўтган альпинистлар чемпионатида жаҳон рекордини янгилади.

24 ёшли Арьес Сусанти 15 метр баландликдаги махсус деворга 6,999 секундда чиқди. Ушбу жараён акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда зудлик билан тарқалди. Лавҳани томоша қилган твиттер ва бошқа ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Сусантининг бу натижасини ғайриинсоний деб баҳоламоқдалар. Уни ҳақиқий “спайдервумен”  (“ўргимчак-аёл”) деб атаётганлар ҳам кўп. “Инсон ўз ўрнидан тургунича ҳам ундан кўп вақт сарфлайди”, дейди яна бир твиттер фойдаланувчиси.

Манба: eurosport.ru

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvNUtIUoRu0i4featureyoutu.beembed

17:59 / 27.02.2018 3913
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси амакиларининг уйида туғилганлар            Жавоб давоми...

12:15 / 27.11.2017 3650
«Интерфакс» ахборот агентлигининг хабар беришича,  шу кунларда Камбоджанинг  Пномпене шаҳрида бўлиб давоми...

18:49 / 24.12.2016 3762