На хуш тотлиғ Ҳақ ёди...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

На хуш тотлиғ Ҳақ ёди, саҳар вақти бўлғонда, Болдин сучук ҳавони, саҳар вақти бўлғонда.

Бўлса кўнгилда хатар, қилур санга ҳақ назар, Тавба қилғил бехабар, саҳар вақти бўлғонда.

Умринг ўтти йўқ ҳосил, нега ётурсан ғофил, Агар мардсан бўл ҳозир, саҳар вақти бўлғонда.

Ошиқ саҳар турорлар, тани жон қилурлар, Ишқ ўтиға куёрлар, саҳар вақти бўлғонда.

Саҳар вақтидир соат, турғонға бўлғай роҳат. Очлур давлат-саодат, саҳар вақти бўлғонда.

Ҳардам куяр бу жоним, қуллиқсиз йўқ дармоним, Ҳақ зикридир дармоним саҳар вақти бўлғонда.

Ҳақ ким тилоса дийдор, ошиқ бўлуб юрар зор. Ёдин айтуюр бедор, саҳар вақти бўлғонда.

Қул Сулаймон соати, заррача йўқ тоати, Зикри жоннинг роҳати, саҳар вақти бўлғонда.

Сулаймон Боқирғоний

Мавзуга оид мақолалар
Шайх Салама Ислом умматига Ўзбекистон уламоларининг улуғи саналмиш собиқ муфтий аллома Муҳаммад Содиқ давоми...

10:25 / 05.02.2017 4272
 Абу Ҳурайра рjзияллоҳу анҳудан ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар «Ким Аллоҳга ва давоми...

21:30 / 12.11.2016 4478
httpwww.islamisemya.comlichnostilichnostiistoriiizzhizni12685amerikanskijkhirurgprinyalislam Америкалик жарроҳ Исломни қабул қилди Мендан Исломни давоми...

16:30 / 12.03.2017 5283
embedhttpswww.youtube.comwatchvnBOmCd8pARUembed

14:29 / 02.05.2018 3055