Арск шаҳрида «Энг яхши муаллим» танлови бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

11 декабрь куни Россиянинг Арск шаҳрида, масжидлар қошидаги ўқув курсларининг  муаллимлари ўртасида «Энг яхши муаллим» номли танлов бўлиб ўтди. Танлов Арск шаҳри Западний микрорайонининг масжидида ўтган. Тадбирни масжид имоми ҳазрат Рамис Гарифуллин ва Муаллимлар Уюшмаси раиси Рая Фатхуллиналар олиб боришди. Танлов уч босқичдан иборат бўлиб, ҳар бир иштирокчи ўз билимларини синай олган. Хусусан, фиқҳ, тажвид ва тафсир илмларига оид саволларга жавоб беришган. Асосий қисмдан сўнг ҳайъат аъзолари ғолибларни аниқлашди. Ғолиблар  қимматбаҳо ютуқлар ва «Хузур» нашриётининг китоб тўпламлари билан тақдирландилар. I ўринни – Нурия Габдраҳманова II ўринни – Фарида Галиулина, Зайтуна Гарипова III ўринни – Амина Гарифова, Алсу Ҳакимова ва Фирдания Муҳамметзяновалар эгаллашди.

Интернет материалларидан

Мавзуга оид мақолалар
 Оҳ, мусибатимда ҳамдардим, Устозим Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва давоми...

19:12 / 05.02.2017 7786
Аввал хабар берганимиздек, бугун 25 апрель куни Тошкент шаҳрида Қуръон мусобақаси Республика босқичининг давоми...

11:14 / 25.04.2018 3674
31 март куни Рисолат мусулмонлар маҳаллий диний жамиятининг Диний ҳамжиҳатлик ва халқлар дўстлиги лойиҳаси давоми...

17:12 / 02.04.2019 3742
embedhttpswww.youtube.comwatchvy1TJM4YrZwembed

13:51 / 07.04.2017 6132