“Онам Исломга қаттиқ муҳаббат қўйди”
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Австралиялик машҳур киноактёр Рашод Стрикка йиллар давомида Ҳолливуддан бош роль учун таклифлар келган ва ҳали-ҳануз таклифлар кети узилмаяпти. Лекин у: "Менга таклиф қилинаётган фильмларнинг юзтадан тўқсонтасида бош рол эгаси албатта бегона аёллар билан ўпишиши керак. Ахир бу ҳалол эмас!" дейди.

Эҳтимол, у Ҳолливуднинг энг машҳур актёрларидан бири бўларди. Бунинг учун унда барча имконият етарли ҳам эди. Аммо у: "Ризқ Аллоҳдан!" дея ноисломий фильмларда ўйнашдан бош тортди. У “Эртуғрул” фильмида иккинчи даражали роллардан бирини ўйнади. Ғарб оламидаги гламур ҳаёт ва юксак карьерага унча қизиқмади. Катта гонорарли фильмларда асосий ролда суратга тушишдан воз кечди. У Туркияга келиб, бу ердаги исломий ва тарихий фильмларда қатнашишни афзал билди.

Унинг ҳикоя қилишича, отаси мусулмон, онаси эса христиан бўлган. Аммо отаси шунчаки номига мусулмон бўлиб, намоз ўқимас эди. Онаси эса диндор христиан бўлган. Уларнинг тўрт нафар ўғил фарзандлари бўлган.

Рашод Стрикнинг онаси фарзандларини христианларнинг мактабига беришни, ҳар якшанба уларни черковларга олиб боришни ният қилган. Аммо отаси мусулмон бўлгани учун бунга қаршилик қилган. Оилада мана шундай зиддиятлар сабаб тинимсиз жанжаллар бўлиб турган.

“Ахийри онам таслим бўлди. Отамнинг динини ўргана бошлади. Исломга қизиқа бошлади ва Қуръонни ўрганишга киришди. Унда ҳамма нарсага жавоб бор эди. Натижада онам ҳидоят топиб, Исломни қабул қилди... Отам бундан саросимага тушиб қолди. Чунки у бундай бурилишни асло кутмаган эди..." дея ҳикоя қилади Рашод.

Рашод яна шундай эслайди: “Онам Исломни астойдил ўргана бошлади. Унга қаттиқ муҳаббат билан боғланиб қолди. Сўнгра бизлардан намоз ўқишни талаб қила бошлади. Мактабдан келишимиз билан: "Қани, дарҳол таҳорат қилиб, намозларингизни ўқиб олинг!" деб буюрарди. Биз тўрт ака-ука бир жамоат бўлардик".

Онам отамни ҳам ҳидоятга чорлади. "Жума намозига чиқинг, ҳар куни беш вақт намоз ўқинг!" дея отамнинг ҳам беш вақт намоз ўқишига, жума намозларини канда қилмаслигига сабаб бўлди. Ваҳоланки, Австралияда масжид жуда кам эди..."

Рашод Стрик "Оиланинг янги аъзоси" (ailenin yeni üyesi) деган муаллифлик кўрсатувига асос солди. Мазкур кўрсатув орқали дунёнинг турли бурчакларида яшайдиган мусулмон жамиятлардаги оилаларнинг аҳволи ва ҳаёт тарзи билан яқиндан танишди. Улар билан бирга яшади, бирга меҳнат қилди ва шу тариқа "оиланинг янги аъзоси" бўлди. Уларни дунёга таништирди.

"Youtube"да намойиш этиладиган мазкур кўрсатув ниҳоятда қизиқарли ва фойдалидир.

Алишер Султонходжаевнинг ФБдаги саҳифасидан олинди.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Улуғликка эришишнинг энг қисқа йўли  бу, албатта, иффатдир. Иффат бу,  энг юқори одоб ва олий даражадаги хулқ давоми...

10:59 / 01.02.2017 7233
         Қуръон ва суннатдан ўқишни енгиллаштирувчи тўрт дуо Ўқув машғулотларидаги муваффақиятимиз давоми...

12:01 / 11.09.2018 4765
Мен отаоналарга саҳифаларда болаларининг, айниқса чақалоқларнинг суратини қўйишдан сақланишни маслаҳат давоми...

19:00 / 04.09.2019 3476
Сафарга кетишимдан аввал Абу Зарр розияаллоҳу анҳунинг ажрашган аёли Умму Заррнинг хотираларини ўқиган давоми...

07:27 / 21.11.2022 2576