“Ошиқлар”нинг чин ошиғи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эътироф


Ассалому алайкум,устоз.

Сизнижуда яхши кўраман. Аёлларимиз учун қилган барчакўрсатувларингиз таҳсинга лойиқ. Бундай мазмунли кўрсатувлар иймони заиф инсонларнинг иймонини мустаҳкамлашга ёрдам беради, деб бемалол айта оламан. Мен “Ошиқлар” кўрсатувининг ҳар бир сонини иштиёқ билан кўраман. Айниқса сиз иштирокингизда бўлиб ўтган кўрсатув менга жуда ҳам таъсир қилди. Ҳатто ҳаётимни тубдан ўзгартириб юборди, десам ҳам муболаға қилмаган бўламан. Китоб тақдимотларини, турли тадбирлар ва манфаатли мавъизаларингизни кузатиб, ўзим учун зарур хулосалар оламан.

Ҳозир кўзларим ёшланиб, қалбим тўлиб, сизга хат ёзяпман. Илмли бўлиш ва илм олишга ҳарис бўлиш ҳаётимизга сокинлик, хотиржамлик ва баракотлар бераркан. Илмсизлик қалбимизни азоблайди, турли васвасаларга макон қилади, умримизнизалолатга ботиради, ҳикмат ва ибратлардан қалбимизни тўсиб қўяди.

Мана шу кўрсатувни ҳар доим мароқ ва завқ билан томоша қиламан. Ундан илҳомланиб, китоблар ўқишга иштиёқ пайдо бўлди. Пулларимга китоблар сотиб ола бошладим. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратимизнинг бебаҳо мерослари умримизнинг охиригача татигулик, иншааллоҳ. Беҳуда ва бекор ўтиб кетган умрим сонияларига жуда ҳам ачиняпман...

Турмушга чиқиш арафасидаги қизларимиз, турмушга чиққан опа-сингилларимиз ҳам динимиз, ҳам дунёимиз учун манфаатли бўлган китобларни кўпроқ ўқишларини жуда-жуда истардим.Ҳаётимда содир бўлганоғир вазиятлардан, тушкун ҳолатлардан китоблар ёрдамида чиқиб кетдим. Улардан олган сабоқлар мени сабр, бардош ва қаноат соҳибасига айлантирди.Айниқса “Ҳадис ва ҳаёт” туркумидаги асарларнинг25-жузи – “Нубувват хонадони хонимлари” китобини мутолаа қилишни ҳар бир аёлга тавсия қилган бўлардим. Энг ҳайратланарлиси, мен авваллари топган пулимгатинмай кийимлар харид қилардим, энди эса... Жавонларимни кийимлар эмас, китоблар эгалламоқда. Ҳаттомаҳргаҳам китоб олишни ният қилиб қўйдим...

Халқимизнинг диний-маърифий соҳадаги билимларини мустаҳкамлашда,алломаларимизнинг бой илмий меросларини етказишда, динимиз мусаффолигини таъминлашда олиб бораётганбарча ишларингизга Аллоҳ ажру савоблар берсин.

Аллоҳ таоло Ўзининг розилиги йўлидаги барча хайрли ишларингизни бардавом айласин!

 

Эҳтиром билан,

Мухлисингиз Донохон, Хоразм вилояти

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таборака ва таоло Ўзининг азалий иродаси ва қудрати билан инсон зотини барча мавжудотлардан ақл, давоми...

18:45 / 01.12.2016 5289
  Бугун 25 апрель куни Тошкент шаҳрида Қуръон мусобақаси Республика босқичининг аёлқизлар ўртасидаги давоми...

09:35 / 25.04.2018 2915
 Кунларнинг бирида аёл уйидан чиқаётиб, ҳовлида учта нуроний оқсоқолга кўзи тушди. Уларни у шу кунгача ҳеч давоми...

19:06 / 01.12.2016 18103
Сиз яратган боғлардир китобларингиз, Сиз кўтарган тоғлардир китобларингиз.  Ўқийди, излайди, топиб давоми...

20:38 / 15.11.2016 3951