70 ёшли муслима кўнгиллилар сафида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Янги Жанубий Уэлс (Австралия) ҳукумати, қийин вазиятдаги аёлларни қўллаб-қувватлаш ишларига катта ҳисса қўшаётгани учун, Абла Кадусни "2019 йилнинг катта кўнгиллиси" деб тан олди.


Абла Кадус кўп йиллар аввал Мисрдан Австралияга кўчиб келган. Бу ердаги илк бор мусулмон аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш хизматини ташкил этишга ўз ҳиссасини қўшиб келяпти.


"Кимдир менга ёрдам сўраб мурожаат қилса, уни ҳеч қачон рад қилмайман. Болаларни тарбиялаш билан боғлиқ кичик муаммолар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар борасида маслаҳат ва тавсиялар билан аёлларни руҳан қўллаб қувватлайман. Жисмоний зўравонлик, ноҳақлик, аёлларга тажовуз каби муаммолар бўлса тегишли муассаларга мурожаат қиламиз", деди Абла Қадус "SBS NEWS" га берган интервьюсида.


Аҳолисининг ярми мусулмон бўлган Лакемба шаҳрида 2000 йили мусулмон оилаларни, ҳоссатан аёлларни диний ва ижтимоий ҳимоя қилиш учун "Ислом аёллар фаровонлиги ассоциация"си ташкил этилган. Ҳозирги кунда ИАФА ҳар ҳафта 150 нафар аёл ва 300 нафар ёш болaларга ёрдам бериладиган турли хил хизмат дастурлари мавжуд. Ушбу дастурга турли тўгараклар, болалар боғчалари, тайёргарлик машғулотлари, ўспирин қизлар учун дастурлар, оромгоҳлар, Қуръон ёдлаш курси ва тажвид дарслари киради.


"Бешта фарзандим бор. Улар:  "Бу сизни олтинчи фарзандингиз", - дейишади. Мен деярли ҳар куни шу ердаман, 35 йил кўнгилли бўлиб ишладим, 20 йилдан бу ташкилотда ишлаяпман. Демак бу менинг уйим, менинг иккинчи уйим", - дейди Абла Қадус.


ИАФА Абланинг биринчи кўнгилли фаолияти эмас. 80-йилларда у оилавий зўравонлик қурбонларига бошпана берган бир гуруҳ аёллар билан кўнгилли кўмакчи бўлиб иш бошлади. 1983 йили улар илк бор мусулмон аёлларга мўлжалланган ижтимоий ҳимоя хизматини ташкил этдилар. Уларнинг уйлари мазлум аёллар ва болаларга турар жой топилмагунча бошпана бўлди. Деярли 40 йилдан сўнг мусулмон аёллар ассоциацияси кенг кўламли хизматларини кўрсатишда давом этмоқда.


Манба: About Islam

Бибиражаб тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Кеча устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва ҳамроҳлари Кореяда мезбон ҳамюртларимиз томонидан кутиб олиниб, давоми...

23:40 / 15.04.2023 2396
Муслима шифокор ва ҳамшираларга вирус тарқалишини олдини олиш учун ҳар навбатчиликдан кейин рўмолини давоми...

22:19 / 03.06.2020 3676
Холида бегим кашмирлик бўлиб, у ҳозирда 87 ёшда. Аёл бутун умри давомида ҳаж қилиш умидида тўплаган давоми...

21:02 / 21.04.2020 3470
Умраrdquo сўзи луғатда зиёрат маъносини англатади. Истилоҳда эса бу сўз ҳаж мавсумидан бошқа пайтда махсус давоми...

06:30 / 04.02.2020 8154