"Тараннум" мусобақаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз опа-сингиллар! Muslimaat.uz сайти қошида муборак Рамазон ҳайити муносабати билан аёл-қизлар ўртасида гўзал салавоту нашидлар ижро соҳибаларини аниқлаш мақсадида бу йил ҳам сизнинг талаб ва таклифларингизни инобатга олган ҳолда, "Тараннум" мусобақаси эълон қилинади.

Марҳамат, азизлар, мазкур беллашувда иштирок этинг ва «Муншидаат» гуруҳи аъзосига айланинг!


Танлов икки босқичда ўтказилади.


1-босқичда  сиз бирорта нашид ёки салавотни ижро этиб, бизга овозли шаклда юборасиз.

Биз уларнинг ичидан маъқул келган 10 та иштирокчини саралаб оламиз.


2-босқичда эса ана шу 10 та иштирокчидан 4 та гўзал овоз соҳибларини жонли ижро асосида саралаб оламиз.


Бугундан бошлаб жорий йилнинг 15 майигача қуйида илова қилинган ботга овозингизни юбориб,

1-босқичда ўзингизни синаб кўринг.


Саралашнинг 2-босқичи юртимиздаги ҳолат барқарорлашгандан кейин ўтказилади.


Мурожаат учун: @xushovoz_bot


Мазкур ботга  ўзингиз ҳақингиздаги  маълумотларни ҳам йўллашни  унутманг.

t.me/muslimaatuz

Мавзуга оид мақолалар
Америка Қўшма Штатлардаги мусулмонлар жамоаси Миннатдорчилик кунини нишонлаш арафасида кўплаб муҳтож давоми...

06:49 / 28.11.2020 3477
Туркиянинг Диёрбакр вилоятида истиқомат қилувчи Ражаб Чинор Қуръони Каримни ўзига хос усулда ўрганиб, ёд давоми...

03:22 / 31.03.2020 5539
Квебек университети Канада талабаси, жазоирлик Линда Aлиан ҳар қандай компютер тизимига кириш назоратини давоми...

22:01 / 20.09.2020 3336
Испаниялик Аманда Фигерас учун бу йилги Рамазон биринчиси эмас. У шаҳодат калимасини келтирганига бир неча давоми...

20:57 / 14.05.2020 5040