“Ислом – менинг муваффақиятим калити"
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёга машҳур америкалик хонанда Акон (тўлиқ исми Алиум Дамала Бадара Эйкон Тиам)  Маккаи мукаррамага ташриф буюриб, Умра зиёратини амалга оширди. У таассуротларини шундай изоҳлади: "Омадим бор экан, Аллоҳ мени ўз байтига чақирди".

Хонанда инглиз тилидаги турли хил треклари билан танилган, шунингдек, улар орасида реп йўналишидаги қўшиқлар ҳам бор. Акон ўз суҳбатида: "Муваффақиятимнинг сабаби Аллоҳга иймон келтириш ва Исломга эргашишдир", деди.

Умра зиёратини COVID-19 пандемияси тарқалмай туриб бажаришга улгурган машҳур юлдузнинг Маккада тушган сурати турли ижтимоий медиа платформаларида тезлик билан тарқалди. Кўплаб таниқли Ислом воизлари юлдузнинг расмини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойладилар ва Аконни Каъба ‒ Аллоҳнинг уйида амалга оширган умра  зиёрати билан табрикладилар.

Хонанда Маккада яқин дўстларининг оила аъзолари билан кўришди, унинг турли хил одамлар билан тушган кўплаб расмлари ижтимоий тармоқларни забт этди, улар орасида You tubeдаги кўплаб видеолар ҳам турли манбалар томонидан жойлаштирилди.

Акон Маккада умра қилар экан, аксарият мусулмонлар Аконнинг мусулмон эканлигини билишмас эди. Одамлар унинг Каъбани тавоф қилиб юрганини томоша қилиб ҳайратланиб қарашди. Чунки кўпчилик мусулмонлар Аконни 1973 йил 16 апрелда АҚШнинг Миссури штатининг Сент Луис шаҳрида мусулмон оиласида туғилганини билишмайди.

Унинг суҳбатлариларидан бири ижтимоий тармоқларда тез тарқалди ва таниқли медиа-шериклар томонидан кенг ёритилди. Бундай суҳбатларнинг бирида Акон: “Ислом – менинг муваффақиятим калити" ёки бошқача қилиб айтганда "Мусулмон эътиқоди – муваффақият калити", дея фикр билдирган эди.

Акон: “Яратган Қодир Аллоҳим менга қандай ҳам кўп бойлик ато этибди! Мен жаннат аҳлидан бўлишим учун энди уни камбағалларга инфоқ қилишни истайман”, дейди.


Дилноза Мамадалиева таржимаси


https://muslimaat.uz/maqola/36663

t.me/muslimaatuz

Мавзуга оид мақолалар
Туркиянинг Диёрбакр вилоятида истиқомат қилувчи Ражаб Чинор Қуръони Каримни ўзига хос усулда ўрганиб, ёд олди. У 1,5 йил олдин масжидга фаррош бўлиб ишга кириб, у давоми...

17:22 / 30.03.2020 3812
Коми Республикасида мусулмонлар учунйўл ҳаракати қоидалари яратилдиРоссия Федерациясига қарашли Коми Республикаси Мусулмонлар диний бошқармасида йўл ҳаракати давоми...

13:26 / 25.03.2020 2622
Пандемия вақтида Рамазон рўзасини тутишБу борада мутахассис нима дейди Aбу Дабидаги Кливленд клиникасининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси фикрига кўра, давоми...

14:09 / 23.04.2020 2246
Махсус ниқобДунё бўйлаб Covid19 пандемиясига қарши юз ниқобларини тақиб юриш одат тусига айланди. Бу восита вирус тарқалишини секинлаштирсада, имоишора орқали давоми...

02:14 / 22.05.2020 2910