Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар» Сув ҳукмлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мухтасар ҳанафий фиқҳи

«Беҳишти зевар»

Сув ҳукмлари

Таҳорат қилиш жоиз бўлган ва бўлмаган сувлар

119-масала

Ёмғир суви, водий ва қудуқларнинг сувлари, ҳовузлар ва денгиз сувларида, улар чучук бўлса ҳам, шўр  бўлса ҳам, таҳорат ва ғусл қилиш жоиз.


120-масала

Дарахтдан ёки барглардан сиқиб чиқарилган сув, тарвуз суви, шакарқамиш шарбати билан таҳорат қилиш жоиз эмас.


121-масала

Агар сувга покиза нарса аралашса ёки унда покиза нарса пиширилса, ҳатто унинг номи ўзгариб кетиб, «сув» дейилмайдиган даражага етса (масалан, турли ичимликлар, сирка, шўрва ва ҳоказо), улар билан таҳорат қилиш жоиз бўлмайди.


122-масала

Агар сувга тупроқ, заъфарон ёки совун каби пок нарса аралашса ва унинг учта сифати – таъми, ранги ва ҳиди ўзгарса, лекин майинлиги ва суюқлиги  кетмаган бўлса, у билан таҳорат қилиш жоиз.


123-масала

Агар сувда бирор нарса пиширилса-ю, унинг сифатларидан бири (таъми, ранги ёки ҳиди) ўзгарса, унда таҳорат қилиш жоиз бўлмайди. Лекин ўша идишни яхшилаб тозалаш учун унда бирор нарса пиширилса, ундаги сувда таҳорат ва ғусл қилиш жоиз бўлади. Бу худди маййитни ювиш учун сувда сидр барглари қайнатилгани кабидир. Ўша билан таҳорат ва ғусл қилиш жоиз.


124-масала

Агар заъфарон сувида қизиллик кўпроқ бўлиб, у худди кийим бўяладиган сувга ўхшаб қолса, у билан таҳорат қилиш жоиз бўлмайди.


125-масала

Сувга сут аралашиб, сутнинг ранги кўпроқ бўлса, таҳорат жоиз бўлмайди. Лекин сутнинг ранги кўпроқ бўлмаса, бундай сувда таҳорат қилиш жоиз.


126-масала

Бир киши чўл ёки саҳрода сув топса, нажосат эмаслигини аниқ билган жойидан таҳорат қилади. Сув бўла туриб, таяммум қилиш жоиз эмас.


127-масала

Қудуққа дарахт барглари тушиб кетиб, қудуқдаги сувнинг уч сифати – таъми, ранги ва ҳиди ўзгарган бўлса, модомики суюқ ҳолда бўлса, у билан таҳорат қилиш жоиз.


128-масала

Ичига нажосат тушган сув билан, таҳорат қилиш жоиз эмас. Нажосат оз бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам. Лекин сув оқиб турган бўлиб, сифатларидан бири ўзгармаса, у ҳолда сув нажосат бўлмайди. Сифатларидан бири ўзгарса, нажосат бўлади ва у билан таҳорат қилиш жоиз бўлмайди.


Ашраф Али Таҳонавий


https://muslimaat.uz/maqola/36669

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg

Мавзуга оид мақолалар
Мухтасар ҳанафий фиқҳи .Беҳишти зевар, фиқҳдарслари Қудуқлар боби 162масалаҚудуққа қўй ёки сичқон тушиб давоми...

00:32 / 31.07.2020 2351
Мухтасар ҳанафий фиқҳи.Беҳишти зевар,111масалаМусулмон киши вафот этса, мусулмонларга уни ювиш ғусл қилдириш давоми...

03:00 / 08.06.2020 2456
Сув ҳукмлариТаҳорат қилиш жоиз бўлган ва бўлмаган сувлар129масалаУзунлиги 10 зироъ, кенглиги 10 зироъ, давоми...

05:00 / 26.06.2020 3355
Соч, суяк ва шу кабиларнинг ҳукми 168масалаЧўчқа терисидан ташқари ҳар қандай ўлимтикнинг териси қуёшга давоми...

00:41 / 07.08.2020 2414