Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Сув ҳукмлари

Таҳорат қилиш жоиз бўлган ва бўлмаган сувлар


129-масала

Узунлиги 10 зироъ, кенглиги 10 зироъ, чуқурлиги бир ҳовучдан чуқур бўлган, яъни бир киши ҳовучини тўлдириб сув олса, таги кўринмайдиган катта ҳовуз оқар сув ҳукмида бўлади. Бундай ҳовуз «ўнга ўн» дейилади. Агар унга пешоб ёки ароқ каби кўринмайдиган нажосат тушса, унинг барча томонидан таҳорат олиш жоиз. Лекин ўлимтик каби кўзга кўринадиган нажосат тушса, нажосат бор томонидан эмас, бошқа томонидан таҳорат олинади. Аммо нажосат туфайли сувнинг бирор сифати (таъми, ҳиди, ранги) ўзгарган бўлса, бу сув билан мутлақо таҳорат қилиб бўлмайди.


130-масала

Ҳовузнинг узунлиги 20, кенглиги 5 зироъ ёки узунлиги 25, кенглиги 4 зироъ бўлса ҳам, катта ҳовуз ҳукмида бўлади.


131-масала

Ёмғир суви тарновнинг юзасидан оқса, юзада нажосат бўлиб, у юзанинг ярми ёки кўпроғида бўлса, сув нажосат бўлади. Лекин нажосат унинг ярмидан камроқ қисмида бўлса, сув пок бўлади. Агар тарновда нажосат бўлса ва ундаги барча сув нажосатга тегса, бундай сув нажосат бўлади.


132-масала

Сув секин оқаётган бўлса, мустаъмал (ишлатилган) сув унга тегмаслиги учун таҳорат олаётган одам баландроқ жойда туриши керак бўлади.


133-масала

Ҳовуз «ўнга ўн» бўлса, ювинди сув тушган жойидан ҳовучлаб олиш мумкин.


134-масала

Кофир одам ёки ёш бола қўлини сувга тиққан бўлса, бу сув нажосат бўлмайди. Лекин қўлида нажосат борлиги аниқ бўлса, сув ўша туфайли нажосат бўлади. Бола қўлини тиққан сув билан таҳорат қилиш жоиз, лекин бошқа сувга таҳорат қилган афзал, чунки боланинг қўли нажосат билан ифлосланмаганига аниқ ишониб бўлмайди.


135-масала

Сувда чивин, пашша, чумоли, чаён ва бошқа оқувчи қони йўқ ҳайвонлар ўлик ҳолда топилса ёки сувдан ташқарида ўлиб, кейин сувга тушган бўлса, бу сув нажосат бўлмайди.


136-масала

Балиқ, қурбақа, тошбақа ва шу каби сув ичида туғилиб, сувда яшовчи ҳайвонлар сув ичида ўлиб қолса, бу сув нажосат бўлмайди. Шунингдек, бундай жониворлар сувдан бошқа суюқликда, масалан, сут ёки сирка каби суюқликлар ичида ўлса ҳам нажосат бўлмайди. Сувда ва қуруқликда яшовчи қурбақанинг ҳукмида ихтилоф йўқ, яъни қурбақа сув ичида ўлган бўлса ҳам, сув нажосат бўлмайди. Лекин қуруқликда яшовчи, оқувчи қони бор қурбақа сув ичида ўлса, сувни нажосат қилади.


Фойда: Сув қурбақасининг панжалари орасида юпқа пардаси бўлади. Қуруқликда яшовчи қурбақанинг панжалари орасида эса юпқа парда бўлмайди, бармоқлари бир-биридан ажралиб туради.


137-масала

Ғоз ва ўрдак каби сувда туғилмаган, лекин сувда яшайдиган ҳайвонлар сувда ўлиб қолса ёки сувдан ташқарида ўлиб, кейин сувга тушиб кетган бўлса, сув нажосат бўлади.


138-масала

Сувда туғилган ҳайвон сувда ўлса, шишса ёки бўлакларга бўлиниб, аъзолари узилиб кетган бўлса ҳам сув нажосат бўлмайди. Бу сувда таҳорат қилиш жоиз, лекин ичиш жоиз эмас, чунки гўшти ҳаром.


139-масала

Қуёшда исиб қолган сувда таҳорат қилмаслик афзал, чунки қуёш таъсирида қизиб кетган сувдан мохов касаллиги келиб чиқади деб қўрқилади.


Ашраф Али Таҳонавий


https://muslimaat.uz/maqola/36669

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg

Мавзуга оид мақолалар
Мухтасар ҳанафий фиқҳи.Беҳишти зевар,Қудуқлар боби158масалаАгар қудуқ булоқли бўлиб, ундаги барча сувни давоми...

00:21 / 24.07.2020 1867
Мухтасар ҳанафий фиқҳи .Беҳишти зевар, фиқҳдарслари Қудуқлар боби 162масалаҚудуққа қўй ёки сичқон тушиб давоми...

00:32 / 31.07.2020 2357
Мухтасар ҳанафий фиқҳи.Беҳишти зевар,111масалаМусулмон киши вафот этса, мусулмонларга уни ювиш ғусл қилдириш давоми...

03:00 / 08.06.2020 2467
СувҳукмлариҚудуқлар боби147масалаТуя ёки қўйнинг тезагидан бир ёки бир нечтаси қудуққа тушиб кетса ва давоми...

03:16 / 11.07.2020 1823