Мухтасар ҳанафий фиқҳи «Беҳишти зевар»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


#Сув_ҳукмлари

Қудуқлар боби


147-масала

Туя ёки қўйнинг тезагидан бир ёки бир нечтаси қудуққа тушиб кетса ва синдирмай чиқариб ташланса, чўл ёки шаҳар ичидаги қудуқ бўлса ҳам, атрофи тўсилган ёки тўсилмаган бўлса ҳам, бундай қудуқдаги сув нажосат бўлмайди.


148-масала

Қудуққа нажосат тушса, нажосат оз бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам, унинг суви нажосат ҳисобланади ва ундаги барча сув чиқариб ташланади. Ҳамма суви чиқариб ташлангач, қудуқ ҳам, унинг деворлари ҳам, атрофлари ҳам, челак ва арқон ҳам пок ҳисобланади.


149-масала

Барча сувни чиқариб ташлаш деганда сувни челакнинг ярмигача тўлмайдиган миқдорда қолгунча чиқариб ташлаш назарда тутилади.


150-масала

Қудуққа кабутар ёки чумчуқнинг ахлати тушса, нажосат ҳисобланмайди. Лекин товуқ ёки ўрдакнинг ахлати тушса, сув нажас бўлади.


151-масала

Қудуққа ит, мушук, қўй ёки сигир бавл қилса, нажосат бўлади.


152-масала

Қудуқнинг ичида одам, ит, қўй ёки шунга ўхшаш жонзотлар тушиб, ўлиб қолса ёки ташқарида ўлиб, кейин ичига ташланган бўлса, унинг барча суви нажосат бўлади.


153-масала

Қудуққа ҳайвон тушиб, ўлиб қолса, шишиб кетса ёки парчаланиб кетса, ўша ҳайвон катта бўлса ҳам, кичик бўлса ҳам қудуқдаги барча сув чиқариб ташланади. Сувга сичқон ёки чумчуқ тушиб, шишиб кетган ёки парчаланган бўлса ҳам сувнинг барчаси чиқариб ташланади.


Ашраф Али Таҳонавий


https://muslimaat.uz/maqola/36690

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg

Мавзуга оид мақолалар
Мухтасар ҳанафий фиқҳи .Беҳишти зевар, фиқҳдарслари Қудуқлар боби 162масалаҚудуққа қўй ёки сичқон тушиб давоми...

00:32 / 31.07.2020 2351
Мухтасар ҳанафий фиқҳи.Беҳишти зевар,111масалаМусулмон киши вафот этса, мусулмонларга уни ювиш ғусл қилдириш давоми...

03:00 / 08.06.2020 2456
Соч, суяк ва шу кабиларнинг ҳукми 168масалаЧўчқа терисидан ташқари ҳар қандай ўлимтикнинг териси қуёшга давоми...

00:41 / 07.08.2020 2414
Мухтасар ҳанафий фиқҳи.Беҳишти зевар,Қудуқлар боби158масалаАгар қудуқ булоқли бўлиб, ундаги барча сувни давоми...

00:21 / 24.07.2020 1859