Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Мухтасар ҳанафий фиқҳи
«Беҳишти зевар»
#Сув_ҳукмлари
Қудуқлар боби
154-масала
Қудуққа сичқон ёки чумчуқдек кичик ҳайвон тушиб, ўлиб қолса, лекин шишмаса ва парчаланмаса, ҳайвонни чиқариб ташлаб, сўнг 20 челак сув олинади, аммо 30 челак олиш афзалдир. Агар олдин сувни чиқариб ташлаб, кейин ҳайвон олиб чиқилса, тозалангани эътиборга олинмайди ва бошқатдан (30 челак) сув чиқариб ташланади.
155-масала
Калтакесак йирик бўлиб, унда оқадиган қон бор бўлса, сичқоннинг ҳукми каби бўлади. Қудуқдан унинг ўлиги ва 20 челак сув чиқариб ташланади. Агар оқадиган қони бўлмаса, қудуқда ўлган бўлса ҳам, сув нажосат бўлмайди.
156-масала
Қудуқнинг ичига кабутар, мушук ёки шунга ўхшаш нарса ўлиб қолса, лекин шишмаган бўлса, 40 челак сув чиқариб ташланади. Лекин 60 челак сув олиб ташлаш афзалдир.
157-масала
Ҳар бир қудуқнинг ўз челаги эътиборга олинади, челаги катта бўлса ҳам, кичик бўлса ҳам. Қудуқнинг челагидек келадиган 20 та челак сиғдирадиган катта челак олиб келиб, ўша билан бир марта сув чиқариб ташлаш ҳам жоиз бўлиб, шу билан қудуқ покланади.
Ашраф Али Таҳонавий