АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир”, дедилар” (“Шуабул иймон”).

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга” (Байҳақий ривояти).

Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан” дедилар” (Термизий ривояти).

 Зулҳижжанинг тўққизинчи куни, яъни арафа куни рўза тутиш улкан савобларга сабаб бўлади. У сабабли бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳлар кечирилади. Агар зулҳижжа ойини дастлабки кунларидан то тўққизинчи кунига қадар рўза тутилса, нур устига аъло нур бўлади

Фойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатлидир.

Islom.uz


Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Азизлар, аввало ҳар бир мўминамуслимага ҳаж ва умра зиёратларини адо этиш бахти насиб давоми...

07:25 / 21.11.2022 2820
16САБОҚСоч кесиш ва эҳромдан чиқишСафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиб бўлгач, умра қилган эркаклар давоми...

06:33 / 04.02.2023 2274
Ҳаж зиёрати нега бекор қилиндиrdquoШифокор Муҳаммад Аббас Ҳакининг фикрлариДеярли ўн йилдан бери Ҳаж давоми...

08:15 / 06.08.2020 3706
Муборак сафар таассуротлариЗиёратдаги ибратларимҲаммамиз ҳам умра зиёрати давомида Аллоҳ таолонинг давоми...

08:00 / 25.02.2020 4348