Ал-Азҳар талабалари Enactus Халқаро мусобақаси ғолиби бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мисрнинг Ал-Азҳар университети студентлари қисқичбақалар қобиғидан зираворлар, органик ўғитлар, ниқоблар ва бошқа маҳсулотлар тайёрлашда фойдаланиш лойиҳаси учун 2020 йилги Enactus2020 Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.

«Ал-Азҳар университети талабалари бўлган ўғил ва қизларимни Enactus2020 тадбиркорлик ва жамоат лойиҳалари бўйича халқаро танловда биринчи ўринни қўлга киритгани учун самимий табриклайман», - деб ёзади Facebook ижтимоий тармоғида Ал-Азҳар имоми Аҳмад Ал-Тоййиб.

Enactus2020 Халқаро танлови 8-11 сентябр кунлари пандемия сабабли виртуал тадбир сифатида ўтказилди.

У ижтимоий корхоналар ва ижтимоий тадбиркорларга 45000 Евро мукофот ютиш имкониятини тақдим этади.

Ал-Азҳар университети жамоаси 56 та университетни мағлубиятга учратиб, маҳаллий Enactus2020 унвонига сазовор бўлди.

Сентябр ойида бўлиб ўтган глобал мусобақада Азҳар жамоаси биринчи марта Канада, Америка, Германия, Хитой ва бошқа мамлакатлар жамоаларини мағлубиятга учратди.

Иккинчи ўринни Канаданинг Уилфрид Лауриер университети эгаллади.

Ҳар йили Enactus Халқаро мусобақаси ҳаётни ўзгартирадиган ва яхши келажакни яратадиган тадбиркорлик янгиликларни намойиш этиш учун дунёнинг турли мамлакатларидан 3000 дан ортиқ талабалар, бизнес ва илмий раҳбарлардан иборат гуруҳни бирлаштиради.

Финалда 37 мингдан ортиқ университетдан 72 мингдан зиёд талабалар ва терма жамоалар иштирок этди.

Манба: ummamag.kg

Мавзуга оид мақолалар
Дунё муслималарига хушхабар Ва ниҳоят Ғарб модаси Ўрта Шарқ томон йўл олди. Йўл ҳам айланма эмас, том давоми...

18:47 / 28.02.2017 8558
2023 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Вақфrdquo хайрия жамоат фонди бошқаруви давоми...

05:09 / 02.11.2023 2350
.Ва сабрлиларга хушхабар бер. Улар ўзларига мусибат етганда .Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга давоми...

07:56 / 07.02.2023 2658
Сафар давомида Россияда ҳам лойиҳа доирасида фаолият олиб бораётганлар билан quotМутахассислар тайёрлашquot давоми...

03:20 / 25.07.2023 2092