Болажонларимиз танлов ғолиблари бўлишди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зикр қилмаган қалблар ўлади. Дуо ва зикр билан эса, қалблар тирилади, балолар даф бўлади, ғам-ташвишлар арийди, мусибатлар енгиллашади.

Muslimaat uz сайтининг МДҲ  давлатлари бўйича опа-сингилларимизни жамлаган WhatsApp саҳифамизда Мавлид ойига бағишланган салавот айтиш танловини уюштиришдан мақсад ҳам зикрлар қилиб, қалбларимизни тирилтириш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлиш, савоб ва ажрларга эга бўлишга жидду жаҳддир. Танлов muslimaat uz сайтининг Қирғизистон вакиллиги ҳамкорлигида бўлиб ўтди.  Шу йилнинг 19 октябрь кунидан 15 ноябрь кунига қадар давом этган бу танловда 120 нафар каттаю кичик иштирок этиб, жами 50 миллионга яқин салавотлар айтилди.

Энг қувонарлиси, бу танлов иштирокчиларининг тенг ярми болажонларимиз бўлишди.  Болажонларимиз жаннат райҳонларидир. Ёшлик чоғларида уларни эркалаб кўнглимиз ҳузур қилади. Катта бўлганларида ёрдамларидан баҳраманд бўламиз. Вафот қилганимиздан кейин эса уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли номаи аъмолимиздаги савобларимиз зиёда бўлади. “Жаннат райҳонлари” бўлмиш бу болажонларимиз танловда севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга “Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад” (“Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммадга салавотлар бўлсин”)  дея салавотлар айтишди.

Танловда болажонларимиз орасидан уч нафари ғолиб деб топилди.  Биринчи ўрин соҳибаси Одинахон Неъматиллаева (Ўш вилояти)  2,177,200 марта, иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари ака-укалар Ҳожиакбар ва Али Ҳайдаралиев (Ўш вилояти) бўлиб, 1,224,556 ва 950,378 марта салавот айтишган.

Ҳомийлар томонидан танловда иштирок этган барча болажонларимиз эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Тақдирлаш жараёни вазиятни ҳисобга олиб, масофавий усулда бўлиб ўтди. Тақдирлаш жараёнида  бир жажжи қизнинг: “Менга совғалар керак эмас, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни роса яхши кўриб қолдим, у зотни кўргим келяпти...” деган гаплари бизларни ҳайратга солди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга  ошиқ бўлган жажжи бир қизнинг муҳаббатидан кўнглимиз шодланди. Танловимиз болажонларимиз руҳиятига гўзал таъсир қилганидан хурсанд бўлдик. Келгусида улар билан янги-янги танловлар ўтказишни режалаштирдик.


Бибиражаб  Абдуллаева,                                                                                   Қирғизистон

Мавзуга оид мақолалар
Христиан динида беш нарсани билдим ва уларни Исломда топдимrdquoТереза КорбинМен диний эътиқодлари турли хил давоми...

01:39 / 30.06.2020 4883
Шу йилнинг 22 январь куни Зангиота туманида GRAND TAaposLIMrdquo ўқув маркази янги филиалининг очилиш маросими давоми...

02:45 / 24.01.2020 3691
Хабарингиз бор, 2022 йил, 14 ноябрь куни юртимизга Мисрдан Қоҳира университети усулид дин куллиётининг ҳадис давоми...

07:38 / 19.11.2022 3550
Муслима аёл Зайнаб Алема Буюк Британиянинг машҳур Sunday Timesrdquo нашрига кўра, 2020 йилнинг миллий спортчисиrdquo давоми...

03:14 / 03.12.2020 2930