Супермодель Ҳалима Аден Aллоҳ учун подиумни тарк этди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёнинг энг таниқли муслима супермодели Ҳалима Аден подиумдан буткул кетишга қарор қилди. Ҳалима Aден подиум унинг маънавий ўсишига ҳалақит бераётганини, диний эътиқодларига таҳдид солаётганини англаб етганини маълум қилди. У баъзида  муслималарнинг кийимига унчалик ўхшаш бўлмаган ҳижоб кийиб, ёрқин, жозибали кийимларда ҳаракат қилиб, моделлаштириш агентликларига ён беришга мажбур бўлганини таъкидлади.

Сўнгги бир неча кун ичида Ҳалима Аден Инстаграм саҳифасида ўзининг шу каби ҳис-туйғулари билан бўлишган. Ҳатто бир нечта хабарларни нашр этди.

Ҳалима Aден машҳур брендларда, жумладан, Канье Уэста линиясида ҳижоб кийган. У карьераси учун бош кийимининг конфигурациясида зиддиятли муросага келгани туфайли, бошини жинси шимига ўрашга мажбур бўлган. У мана шу фотосессиядан сўнг, бошига жинси шим ўралган ҳолда, кўз ёшлари билан ўз меҳмонхонасига қайтиб келади. Aйнан шу фотосессия унинг сўнгги халқаро подиумдаги иши бўлди.  У ўз карьерасини тарк этишга қарор қилди.

"Доимий парвозлар, узоқ сеанслар ва фильм суратга олишлар туфайли мен намозни тарк этишга мажбур бўлдим. Бу ишлар учун жуда афсусдаман", дейди Ҳалима Aден.

У эътиқоди ва одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган образларни намойиш қилишда давом этишни ва бундай бизнесни тарк этишни маъқул кўрди.  У: “Мен хавф остида бўлган нарсадан кўра янги имкониятлар ҳақида кўпроқ ташвишланаётганим учун ўзимни айблашим мумкин”, деб ёзади ўз Инстаграм саҳифасида.      

 islam.ru ва islamisemya.com манбалари асосида тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
Коми Республикасида мусулмонлар учунйўл ҳаракати қоидалари яратилдиРоссия Федерациясига қарашли Коми давоми...

23:26 / 25.03.2020 3710
2020 йилнинг 16 декабрь куни Жиззах шаҳридаги quotХўжа Нуриддин ҳожиquot жоме масжидида вилоят отинойилари давоми...

00:58 / 19.12.2020 3322
Шотландия телевидениясида биринчи марта ҳижобли тележурналист ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳолат давоми...

21:45 / 14.08.2020 3547
Бугун, 9 март куни quotХадичаи куброquot аёлқизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида китоб кўргазмаси бўлиб давоми...

01:43 / 10.03.2023 3087