Абу Айюб Султон зиёратгоҳида...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Илм аҳллари билан бўлган учрашувлардан сўнг улар билан биргаликда  Туркиянинг Истанбул шаҳрини томоша қилдик. Биласизми, Истанбул шаҳрида  масжидлар жуда кўп. Азонлар саси қулоғингиз остида жаранглайверади. Илоҳий нидоларга тўлган бу шаҳарнинг  Айюб ва Фотиҳ туманларида эса ҳар қадамда тарихий масжидлар кўзга ташланади.

Дастлаб Айюб Султон зиёратгоҳини зиёрат қилдик.

Маълумотларга кўра, Истанбул шаҳрида саҳобаларга оид 29 та зиёратгоҳ бор экан. Уларнинг икки нафарининг ҳақиқий қабри шу ерда жойлашган бўлиб, қолганлари шу ерга қўйилгани аниқ эмас.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Константинополь албатта ишғол қилинади, уни ишғол қилган саркарда нақадар бахтиёр, уни ишғол қилган қўшин нақадар бахтлидир”, деб марҳамат қилганлар.

Мусулмонлар Константинополни (Истанбулни) фатҳ этиш мақсадида илк марта милодий 668 йили келганлар. Бу қўшин таркибида 63 нафар саҳоба бўлган экан. Улар орасида Абу Айюб ал-Ансорий, Абу Шайба ал-Худрий, Фазола ибн Убайд ал-Ансорий, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳум каби машҳур саҳобалар ҳам бор бўлган.

Бу жангда саҳобалардан Абу Айюб ал-Ансорий ва Абу Шайба ал-Ҳудрий шаҳид бўлганлар. Абу Айюб Ансорийнинг васиятига кўра, у Константинополь деворлари остига дафн этилган. У зотнинг қабри бугунги Истанбулнинг қоқ марказида. Бу зиёратгоҳ “Айюб Султон ота” деб аталади.  Айюб Султон масжиди Истанбул фатҳидан сўнг 1558 йилда қурилган илк катта жоме масжид саналади.

Зиёратгоҳга кириб Қуръони карим тиловат қилиб, хайрли дуолар қилдик.  Зиёратгоҳдан чиқарканман, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: « ...уни ишғол қилган саркарда нақадар бахтиёр, уни ишғол қилган қўшин нақадар бахтлидир”, деган марҳаматлари ёдимга тушиб, шундай бахтиёр улуғ саркардани, улуғ саҳобаи киромни зиёрат қилганимдан кўнглим тоғдек кўтарилди.

Аллоҳим, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, ул зотнинг аҳлларига ва асҳобларига раҳматингни ёғдир!


Одинахон Муҳаммад Содиқ

Туркия


t.me/bintusodiq

Мавзуга оид мақолалар
Бугун пойтахтимиздаги .Нажот таълим, ўқув марказида опасингилларимиз учун навбатдаги илмий суҳбат ташкил давоми...

08:44 / 21.01.2024 2903
Лойиҳанинг мазкур тадбири бевосита .Ҳилол, журналининг фаолиятига бағишланди.Тадбирга Қудрат Дўстмуҳаммад, давоми...

01:00 / 26.02.2022 3111
Махсус ниқобДунё бўйлаб Covid19 пандемиясига қарши юз ниқобларини тақиб юриш одат тусига айланди. Бу восита давоми...

12:14 / 22.05.2020 3995
Саудия Aрабистони пойтахти АрРиёдда Бахтrdquo музейи очилди. Ушбу музей ўз меҳмонлари учун жуда ҳам қизиқарли давоми...

21:28 / 25.09.2020 4358