Қозонда Мусулмон ёшларнинг XI форуми бўлиб ўтади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2021 йил 20-24 январь кунлари Қозон шаҳрида Мусулмон ёшларнинг ХI форуми бўлиб ўтади. Бу йил  форум қизлар учун алоҳида ўтказилади ва қалб касалликларини даволаш мавзусига бағишланади.

Қуръони каримда: “У кунда на молу давлат ва на бола-чақа фойда бермас. Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)” (Шуаро сураси, 88-89-оятлар). Тўрт кун давомида қизлар қалб касалликларини ўрганадилар ва бу касалликларни муолажа қилиш усуллари билан танишадилар. Риё ‒ ибодатдаги хўжакўрсинлик, ғафлат ‒ бепарволик, ғазаб ва ҳасад каби иллатларни даволаш усулларини ўрганадилар. Бу форумга 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган муслима опа-сингилларимиз таклиф этилган. Форум қизиқарли ўқув дастурларидан иборат. Унга маърузалар, дарслар, илмий-ижодий изланишлар, спорт тадбирлари ва турли мулоқотлар киритилган.

Манба: islam-today.ru

Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 16 апрельЖанубий Кореяга сафаримиз давом этмоқда.Рамазоннинг 25кунини ҳам шу ерда қаршиладик. давоми...

09:57 / 18.04.2023 3855
Муслима опасингилларимизни янги кўптармоқли .MUSLIMAAT, дўконига таклиф этамиз.Каттаю кичикка бирдек зарур, давоми...

23:11 / 27.01.2020 5568
Малайзиялик муслима ёзувчи Ханна Aлкаф Aмериканинг Болалар учун энг яхши адабиётrdquo номинациясида нуфузли давоми...

02:17 / 22.09.2020 4518
ТАБРИКНОМАУстозимиз, буюк олим ва мужтаҳид, Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

02:26 / 09.11.2021 18144