Жаннат йўли оиладан бошланади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Қуддусда, Мисрда эркаклардек курашаётган аёллар Марям онамиздан намуна олишди. Бугуннинг Марямлари Қуръондан жасоратланиб, “Бутларга вайл, Аллоҳга саждалар бўлсин!” дейишади. Шу боис ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ерга чўп билан ёзганларида Оиша онамиз билан Марям онамизнинг ҳам исмларини ёзганлар. Қуръони Карим жуфтларининг иймони ва ҳидоятига суяниб дунёга муккасидан кетган аёлларга дўзахни, Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга душман бўлганларнинг уйида “Аллоҳу Акбар” деганларга Осиё онамиз орқали жаннатни кўрсатиб қўйди. Марям онамиз орқали эса, модага боғланганларни, иффатсизликка, ҳаёсизликка мубтало бўлганларга куфрга қандай қарши туришни ўргатди. Агар Марям онамиздек бўлсангиз, Уни асраган Аллоҳ сизни ҳам асрайди, деб марҳамат қилди.14 Фарзанд тилни ҳам, динни ҳам онасидан ўрганади. Онасидан ўрганган тил билан гаплашади, онасидан ўрганган дин билан ҳаёт кечиради. Шунинг учун ҳам онаси Осиё ёки Марям оналаримиздек бўлган фарзандларнинг аксар қисми дунёдаёқ жаннат ҳидини олади. Онаси Нуҳ ва Лутнинг аёллари сингари хоина бўлган фарзандларнинг аксар қисми жаҳаннам йўлига кириб кетади. Шундай экан, “фарзандлар учун” шиори остида оилаларни барпо қилишни бошлайлик. Аёллар ичига, эркаклар ташқарисига қарайдиган уйлар барпо қилайлик. Хонадонга қадам босганда дўзах чуқурларига тушгандек эмас, мушк-анбар анқиб турган жаннат боғига киргандек бўладиган уйларни барпо қилайлик. 

Жаҳаннам чуқурларидан жаннат боғларига

 Мусулмонлар! Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари билан Иблиснинг турли хил оммавий ахборот воситалари орқали қиладиган ҳужумига қарши курашинг. Агар умматнинг қизлари Осиё ёки Марямни эмас, шоу-бизнесдагиларнинг ҳаётини ўзларига намуна қилиб олсалар, бор бўлиб йўқдек яшайдилар, ношукрлик ҳукмини оладилар15, босган қадамларида тойиладилар, жаҳаннам чуқурларига тушиб кетадилар. Аксини қилсалар, оталари ташқаридан ҳимоя қилган уйларда саҳобия аёллардек етишиб чиқадилар, фотиҳларга она бўладилар. 

Давоми бор.

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Исроилова таржимаси

14 Барча ояти кариманинг тафсири шу мулоҳазалардан иборатдир. 

15 Иброҳим сураси, 7-оят.

Мавзуга оид мақолалар
Муҳтарам устоз, Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва хизматларингизни қабул қилсин. Мен 23 ёшдаман, ҳали турмушга давоми...

01:50 / 14.07.2020 4819
Ислом раҳбонийликни фарз қилмади37, раббонийликнинг йўли очилди. Черков тоғу тошларга юборган динни давоми...

08:03 / 17.03.2021 4263
Равзаи муборак аёллар учун ҳам бир мадраса эди. Уларнинг ҳам илм савияси юксалди. Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

09:00 / 25.01.2022 4027
Мусулмон одоби ТАВБА ОДОБЛАРИ Саккизинчи одоб ndash тавба қилиш қалб, тил ва бутун вужуд билан бўлиши. давоми...

00:26 / 22.07.2020 3960