Aёллик номусингни топтама!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дўзах йўлида таъқиқ ҳам йўқ, чегара ҳам. Бундай йўлдаги инсоннинг олдида ҳисоб-китобсиз ҳаёт бор холос. Бу йўлда рибодан, қимордан, ҳаромдан бойлик орттирганлар ўз пешона тери билан ризқ терганлардан кўра кўпроқ эътибор топишади. Моддиятпарастлик балоси урчиган кўчаларда инсонлар юк машинасида фарзандлари учун ризқ топаётганга эмас, казо-казо машиналардан тушаётган одамларга ҳурмат билан қарашади. Aёллар она эканликлари, оилалари ва турмуш ўртоқларига бўлган садоқатларига қараб эмас, эркакларни жалб қила олишларига қараб кўкларга кўтарилади. Шунинг учун ёмон йўлга кириб қолган аёл бир кеча бировининг машинасида, эртаси куни бошқасининг кошонасида ёки яхтасида вақт ўтказади. Ҳеч ким унга раҳм қилиб: “Тўхта, ундай қилма, аёллик номусингни топтама!” деб айтмайди. Aксинча, баъзи инсонлар ижтимоий тармоқларда баландроқ рейтингга эришиш учун ўша аёлнинг қилмишларини қайд қилиб, тарқатишади, ташвиқот олиб боришади. Шундай қилиб, аёл ва ундан вужудга келган жамият вайрон бўлади, иффат, ор-номус душманлари эса доим ғалаба қозонадилар.

Шаҳват бозоридаги кураш

Бир киши қанча кўп аёл билан юрса, ор-номусини қанчалик кўп топтаса,  шаҳват бозорида шунчалик машҳур бўлади, кўп ерларда хабари чиқади, оммага кенг тарқалади.  Шундай хатти-ҳаракатлари ила у шаҳват бозорини авж олдиради ва дўзах эшикларини ўзи учун очади.

Жаннат йўлига чақирадиган олимлар эса, китоб, мақолалар, хутба, маъруза ёхуд анжуманларда инсонларга нима учун мазкур шаҳват тижоратчиларидан узоқ бўлиш кераклигини, илоҳий буйруқларнинг дунё ва охират саодатига қандай васила бўлишини ўргатадилар. Жаннат йўли ҳавою ҳавасдан узоқлашишни, нафсга қарши бўлишни талаб этади.

Жаннатга йўл олган инсон гўё ёзда озуқасини ғамлаб, қишда ейдиган деҳқонга ёхуд ўртоқлари билан кинотеатрга бориб, айланиб келиб, ярим кечаси имтиҳонга тайёрланаётган талабага ўхшайди. Анбиёлар йўлнинг бошида туриб, инсонларни тиконлар билан тўшалган жаннат йўлида юришга ва олдиларидан чиқадиган барча қийинчиликларни енгиб ўтишга чақирадилар.

Шайтоннинг васвасасига алданма!

Дин душманлари ҳалол ёки ҳаромни фарқламасдан, ҳар ерда ҳар нарсадан ўз мақсади йўлида фойдаланишади. Кўча-кўйда, экранда, театрда, газетада Иблиснинг вазифасини бажарадилар. Тўлиқ исломий шуур ва ахлоққа эга бўлмаган инсонлар гўёки жаннат йўлида эканликларини иддао қилиб, шайтоний ўй-хаёллар билан иш қиладилар. Қайсидир журнал ёки ўйин шоусини томоша қилаётганида, ақли унга: “Бу ерда нима қилиб турибсан, кет!” дейди, нафси эса: “Бироз қолсанг нима қилибди, роҳатланиб қолсанг-чи!” дейди. Aқли “Буни томоша қилиб ўтиришинг жоиз эмас”, нафси эса: “Тўғри, лекин ҳали жуда ёшсан. 40 ёшга кирсанг, кейин бу ишингни ташларсан”, дейди. 40 ёшга тўлганда эса нафси: “50 ёшда тавба қиларсан”, дея пичирлайди. Aқли унга: “Шайтоннинг васвасасига алданма! Aлбатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшалар масъулдирлар”21 деркан, нафси: “Ҳозир шуларни ўйлаб ўтиришнинг вақти эмас”, дейди. Жимжимадор журналларни томоша қилаётганида инсоннинг нафси кулади, ақли эса инсоннинг бошига келаётган балодан азобланади. “Ундай қилма. Қулоғингга, кўзингга, қалбингга хиёнат қилма!” дея ёлворади.

Давоми бор.

 

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Исроилова таржимаси



     

--------------------------------

21 Исро сураси, 36-оят.

  


Мавзуга оид мақолалар
Ўрганмаган ўргатолмайдиАёлнинг уйи жаннат ёки дўзах йўлидир. У энг фазилатли ибодатларини ўша ерда адо давоми...

09:00 / 08.11.2021 3635
Aсрлар давомида отаоналар фарзандларига Хадийжа бинт Ҳувайлид, Насиба бинт Каъб, Aсмо бинт Aбу Бакр давоми...

08:00 / 28.01.2022 3305
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин... Унинг валийси давоми...

03:01 / 30.07.2020 3019
Кўп кишилар Аллоҳ таолонинг бизга берган энг катта ва муҳим неъмати бу молу дунё неъмати деб ўйлайди. Агар давоми...

22:06 / 23.12.2021 1960