Инсониятга динни Пайғамбарлар ўргатдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсониятга динни Пайғамбарлар ўргатдилар

Инсоният Аллоҳ азза ва жаллага тегишли исм, феъл ва сифатларнинг оламдаги аксига боқиб унга иймон келтирди, нима учун ва қандай ибодат қилишни ваҳий қилинган пайғамбарлар алайҳимуссаломдан ўрганди. Улар инсониятга динни ўргатдилар, охират ва қиёмат хабарларини етказдилар. Жаннатга бориш йўлларини кўрсатдилар, дўзахга олиб борувчи амаллардан огоҳ этдилар.  Ҳар бир пайғамбар Aллоҳ изн берганча ўз давридаги инсонларга Лавҳул Маҳфузнинг инсон билан алоқадор қисмини ўқиб берди. Барча пайғамбарларни тасдиқлаб келган ягона дин бўлган Ислом ва унинг пайғамбари эса, барча замонлар ва маконларнинг жамики муаммоларини ҳал қилишга етгулик ечим тақдим қилди.

 

Исломнинг асоси ҳуррият, насронийликнинг асоси босимдир

 

Римликларнинг исканжаларидан қочиб тоғларда паноҳ топган насронийлар Римни қўлга киритишгач, черков номидан давлатни исканжа майдонига айлантирди. Черков бирон ҳудудни ишғол қилганида, инсонларни ё мажбурлаб насронийликка киритарди ёхуд қиличдан ўтказарди. Илоҳийлик васфидан маҳрум бўлган насронийлик ҳам бошқа мафкуралар каби ўз ҳукмронлигини қиличдан ўтказилган бошлар устига қурди. Испания мусулмонларнинг қўлидан насронийларнинг қўлига ўтганда, қозиққа қоқилган, қайнаган қозонга ташланган ёхуд баҳайбат тегирмон тошларининг орасида эзилиб, шаҳид қилинган мусулмонларнинг ҳоли хотираларда қолди. Салб қўшинлари амалга оширган қатлиомлар туфайли мусулмонларни қириш маркази бўлиб ном қозонди. Юқорида санаб ўтилганларга қарамасдан, на насронийлар ва на бошқа зулм марказлари Исломга бардош беролди. Шарқий Рим яксон бўлди, Фотиҳ Султон Маҳмуд даврида мусулмонлар Ватиканни ҳам фатҳ қилиш қудратига эга бўлдилар. Зоҳирида насройнийликни инкор қиладиган коммунизм ҳаракати ҳам аслида насронийларнинг йўлидан юрди. Мусулмонларни қатлиом қилиш ва шунга ўхшаш жирканч ёвузликларни амалга оширишда давлатлар ичида энг юқори ўринларнинг биридан Совет ҳукумати жой олди.

Ислом даъват қилишга чақириб, жабр қилишдан қайтаради. Бир вақтлар Мадинага келган ёғ тожирлари шаҳардан кетишаётган вақтда, ансорийлардан Абу Ҳусайннинг икки ўғли уларнинг ёнига бориб тижоратчиларнинг даъватига биноан насроний бўладилар ва улар билан бирга Шомга кетадилар. Фарзандларнинг отаси бундан шикоят қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига бориб, болаларини қайтариб келиш учун Шомга қўшин юборишини сўрайди [55]. Мазкур воқеа сабабли Аллоҳ азза ва жалланинг “Динда мажбурлаш йўқ” [56] ояти нозил бўлди.

Насронийлик ишғол ва мустамлака қилган ҳудуднинг аҳолиси тирик қолишининг биринчи шарти уларга ўхшаб эътиқод қилишларини талаб қилса, Ислом “Барчангиз динингизда эркинсизлар” деди. Шу сабабли ҳам зиммийлар Усмонийнинг ҳимоясида бўлишдан фахрланишган.

Истанбул Византиядан Ислом тасарруфига ўтгач, Фотиҳ Султон Аёсофиядан паноҳ топган насронийларга омонлик бериб, барчасини уйларига жўнатди. Патрикка ҳам қўриқчи тайинлади. Андалус Ислом тасарруфидан чиқиб черковга ўтганида ҳар кўчада, ҳар бурчакда исканжа кўрган мусулмонларнинг фарёди тинмасди.

Насронийлар каби юртларни мустамлака қилиб, халқларни йўқ қилиш учун бор будини тикадиган жирканч тузумлар жамики инсонларга ҳаёт неъматини тақдим қилган Ислом билан тугатилиб, Ислом билан обод бўлади.

---------------------------------

[55] Aбу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Қуртубий. “Ал-жомеъу ли-аҳкамил Қуръан”, 182-бет, “Дарул кутубил илмийя”, Байрут, 2000й.

[56] Бақара сураси, 256-оят.

 

Ислом ҳаётнинг барча жабҳаларига меъёр ва низом олиб кирди

Яқин тарихга қадар Ғарбда инсонларга озор берган ҳайвонлар ҳам жазоланар, эгасининг оёғини синдирган отнинг ҳам оёғи синдирилар, эгасининг кўзини чиқарган ҳўкизнинг ҳам кўзи ўйиб олинар эди. Ғарбда  ҳатто сичқонларни жазолайдиган маҳкамалар бор эди. Ислом эса ҳаётнинг барча жабҳаларига меъёр ва низом олиб кирди. Aллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмади [57]. Чумолини чумоли, одамни одам сифатида кўрди ва ҳар бирининг жуссаси ва қийматига кўра тақдир битди. На кўринмас ғайб оламининг кўринадиган дунёга қиёсланишига рухсат берди, на инсонга қўлланиладиган ҳукм ва жазо тизимининг ҳайвонга нисбатан қўлланилишига изн берди.

Давоми бор...

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Исроилова таржимаси

----------------------------------------------

 [57] Бақара сураси, 286-оят.

Мавзуга оид мақолалар
Бугун Бадр куниhellip Aбдураҳмон ибн Aвфнинг ўнгу сўлида биттадан бола бор. Бири Муоз ибн Aмр, иккинчиси эса Муоз давоми...

08:00 / 04.02.2022 4795
Болалар Улубатли Ҳасан турк қаҳрамони бўлишни қанчалар севадилар. Уни таниб олганларидан сўнг, на Ўргимчак давоми...

08:00 / 01.03.2022 5333
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинди quotБағдодда бир киши Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан давоми...

22:15 / 26.11.2021 2628
Рофизийларнинг Оиша онамизнинг Талҳа ва Зубайр розияллоҳу анҳумо билан Жамал воқеасига бирга борганлари давоми...

09:00 / 29.11.2021 3772