Дин нафсга қувват, тасалли ва сабр беради
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Аҳмад Амин шундай дейди: “Ҳаётда Аллоҳ таолога имон келтириш бахтнинг энг ширин лаҳзаси ва манбаси эканига далолат қилувчи мисолларни тажрибадан ўтказганмиз. Дин нафсга қувват, тасалли ва сабр беради. Агар дин бўлмаганида эди, бахт бўлмас эди. Ҳаётнинг ҳам қиймати бўлмас эди. Биз шунга амин бўлишимиз мумкинки, ота-боболаримиз имонлари туфайли биздан бахтлироқ бўлишган. Ёшларимиз эса, имондаги гумонлари ёки ҳеч бўлмаганда лоқайдликлари сабабидан улардан бахтсизроқ бўлиб қолмоқдалар. Хоҳласангиз, икки оилани таққослаб кўринг: бири ҳаётини динга асосан қурган ва уни маҳкам ушлаган, иккинчиси, динга эътибор бермаган ва ундан узоқ бўлган. Уларнинг қай бири бахтлироқ?

Менинг фикримча, оилаларнинг бахтсиз бўлишидаги энг катта сабаб оиладаги ўғил-қизлар бирор иш қилишда Аллоҳ таоло кузатиб турганини ҳис қилмасликларидир. Улар ўзларининг нафслари ва кўнгиллари тусаган ишни қиладилар. Натижада бирор диний асоссиз ёки оқибатини ўйламай ўз рағбатларини бажарадилар.

Агар оилада дин тарқалган бўлса, унда бахт ҳам тарқалган бўлади. Хусусан, динга бидъатлар, турли иримлар ва тўқима тушунчаларсиз амал қилинса шундай бўлади”.


Давоми бор

Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан


Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси


Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

Telegram (http://t.me/muslimaatuz) | Facebook (https://www.facebook.com/facemuslimaat) | Instagram (https://instagram.com/muslimaat_uz?igshid=1tqzry8rnrc5i) | Youtube (https://www.youtube.com/user/shogirdcha)

Мавзуга оид мақолалар
Ислом оламининг ҳудуди оиладир Ўтмишда сўфийлар мусулмонлар ва кофирлар ўртасидаги душманга яқин давоми...

02:52 / 29.01.2021 4353
Қозон бошидами, ҳовлидами, бошқа жойдами барча ишини бисмиллаҳrdquo деб бошлайдиган, дуолар тилидан давоми...

09:00 / 10.01.2022 4828
Дунё машаққат диёридир. Энг шиддатли балоларга дучор бўлганлар ва улкан сабр кўрсатганлар эса давоми...

09:00 / 20.01.2022 3982
Бу умматнинг қизиrdquoга мактубАёл ўзини илмий жиҳатдан етиштириши керак эмасми Муҳтарам устоз,Мен ожизона давоми...

06:00 / 11.08.2020 5948