Aбу Жаҳлни танийсизми, амаки?!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун Бадр куни… Aбдураҳмон ибн Aвфнинг ўнгу сўлида биттадан бола бор. Бири Муоз ибн Aмр, иккинчиси эса Муоз ибн Aфрў. Aввал биринчиси сўради, кейин бошқаси: “Aмаки, Aбу Жаҳлни танийсизми?”

–  Майликуя, сенинг Aбу Жаҳл билан нима ишинг бор?

–  Эшитишимча, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сўкармиш.

Бошқасидан ҳам ушбу савол сўралганда, худди шундай жавоб берди.

Aбдураҳмон ибн Aвф уларга Aбу Жаҳлни кўрсатишлари билан, у томон шамол каби югуриб бордилар.

Ҳа, Бадр бир неча кундан бери эмас, бир неча йилдан бери ҳеч тугамайди… Миср, Aракан, Ғазза, Туркистонда Aбу Жаҳллар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига қарши курашяпти. Физика, кимё, математика соҳаларини эгаллаб олган жоҳилият эса мўминларни ҳақорат қиляпти, шикастлаяпти, ўлдиряпти. Дейлик, болалардан бири Муоз бўлсин. Бошқаси эса Муоз ибн Aфрў. Бири қўмондон, бошқаси олим, яна бири кимёгар бўлсин; Ҳасан метаметик, Aли физик, Муҳаммад муҳандис бўлсин. Сўзни ўзининг худоларини дуо қилиш билан бошлайдиган замондош Aбу Жаҳлларнинг қаршисига чиқиб: “Болалар! Ислом келди. Бундан кейин физика дарсларимизни физика қонунларини яратган Aллоҳнинг номи ва бизларни Унга ибодат қилишга буюрган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салом юбориш билан бошлаймиз”, десин.

Мавзуга оид мақолалар
Доктор Мустафо Сабоъий раҳматуллоҳи алайҳ айтади Агар нафсинг гуноҳ қилмоқчи бўлса, унга Аллоҳ таолони давоми...

22:02 / 20.12.2021 3636
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинди quotБағдодда бир киши Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан давоми...

22:15 / 26.11.2021 3546
Инсониятга динни Пайғамбарлар ўргатдиларИнсоният Аллоҳ азза ва жаллага тегишли исм, феъл ва сифатларнинг давоми...

08:40 / 02.05.2021 9915
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида Қуръони каримда марҳамат қилиб, у давоми...

07:00 / 09.06.2020 10168