КЎШК ҚЎШИҒИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Пўлат рангли осмон.

Олтин каби офтоб кўринмас –

Балки  дарахтларга

тўкилгандир унинг тиллоси.

Ҳатто ердаги хазон

ётибди куз ҳавосидан маст,

Аммо ёлғиз ўзинг

кўклам каби кузнинг балоси.


Кўшк. Устунларида

қадим Шарқнинг афсунгар нақши,

Куз зийнатламоқда

атрофдаги боғни сидқидил.

Ўз тилида куйлар

табиат – у куҳансол бахши,

Ажиб орзуларга

ошно тутинмоқдадир кўнгил.


Ёмғир ёғар майин

шивалаб,

шивирлаб сўйлар –

ҳар томчи ўз сирин

япроқларнинг қулоқларига.

Ўртада оловнинг

жигар-бағри ловуллаб куяр

ва қаҳва тошади

қайноқдоннинг қирғоқларидан.


Либосларинг қалин.

Кўзларинг термилган рангларга,

Қўлингда бир финжон

бармоқларинг ўпиб бахтиёр;

Чеккан азобларин

унутганча тўлиб фараҳга

кўзларингга тўймай

термилади қаҳва телбавор.


Сен уни ичасан.

Олов эса ёнар жигархун.

Ортиб борар ҳар лаҳза

кузнинг ҳам нечундир зардоби.

Борлиқда ҳар бир барг

хазону, эй чеҳраси гулгун,

кўкламга онт ичар

афсунгар кўзларинг гирдоби.


Акром Малик


Муаллиф
Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ажойиб ва рангбаранг суратларни бизга жўнатиб, «Менинг ҳам суратим ғолиб бўлармикан» дея танлов давоми...

08:06 / 05.03.2017 5370
Хадича бинти Хувайлид ибн Абдулуззо ибн Қусой Қарашийя, Асадийя «Фил воқеаси»дан ўн беш йил илгари Маккада давоми...

12:33 / 10.01.2017 8345
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фарзанди аржуманди давоми...

23:04 / 02.02.2017 10389