Баъзиларнинг ўрнини ҳеч ким тўлдира олмайди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фотима розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин олти ойгина яшади.

Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ буни шундай шарҳлайди:

“Фотима розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин олти ой  мобайнида эриб, қайғудан тилка-пора бўлиб борди!”.

“Эриб” деган сўзга эътибор беринг. Араблар: “Яқинларни йўқотиш ғурбатдир!” дейишган. Яқинини йўқотган киши ўзининг бир парчасини кесиб олишгандек ҳис қилади ўзини. Бу кесилиш руҳдаги кесилишдир!

Баъзиларнинг ўрнини ҳеч ким тўлдира олмайди. Яъқуб алайҳиссаломнинг ўн бир ўғли бор эди. Аммо Юсуф алайҳиссаломнинг ўрнини уларнинг ҳеч бири тўлдира олмади!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн бир аёлга уйланганлар. Аммо у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ менга Ҳадичанинг ўрнига ҳеч кимни бермади!” деганлар.

Яқинларини йўқотганларга Аллоҳ сабр берсин!


Абдулқодир Полвонов


Муаллиф
Манба
Мавзуга оид мақолалар
Кўплаб ғарб аёллари ўзларининг инсоний қадриятларини поймол этаётган ва қўпол тарзда эксплуатация давоми...

10:05 / 12.02.2017 5360
Баъзиларимиз ибодат деганда намоз ўқиш, рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш каби амалларни тушунамиз, давоми...

06:25 / 30.12.2016 18580
Мубоҳ. Шариат томонидан мукаллаф кишига қилиш ёки қилмаслик ихтиёри тенг берилган нарса мубоҳдир. давоми...

12:31 / 21.04.2017 5506