Кавсарнинг жилдираган товушини тинглашни истайсизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Доримий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло менга Кавсар деб аталган дарёни ато этди. Умматимдан қайси бири ўша Кавсарнинг жилдираган товушини эшитишни хоҳласа, албатта эшитади», дедилар. Мен: «Қандай қилиб?» деб сўрадим. У зот: «Икки бармоғингни қулоқларинг ичига тиқиб, уни ёпиб ол. Қулоғингга эшитилган нарса Кавсарнинг жилдираган товушидандир», дедилар.

Қаранг, бизнинг тушкунлик кўп тарқалган, тинмай қаердан ҳаловат топай дея турли хил даво воситаларига мурожаат қилиб юрган ушбу давримизда бу суннатга амал қилишга нақадар муҳтожмиз...

Келинг кўзларимизни юмайлик, қулоқларимизни Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганларидек ёпайлик ва... Ва Кавсарнинг жилдираган товушини эшитайлик!


Бахтихон Шарипова

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
 Барча халқларда қадимда ўтган улуғ кишиларни, машҳур кунларни, воқеаларни ёки бошқа муносабатларни давоми...

20:54 / 02.01.2017 4321
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2014 йилги Закот, фитр давоми...

13:31 / 25.01.2017 6821
Динимиз Ислом дини покликка қурилган бўлиб, Ислом энди ёйилаётган пайтда, севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад давоми...

06:21 / 03.12.2016 7643