Ҳаж ва умра сабоқлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



5-САБОҚ


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, Абу Бакр Сиддиқ ва

Умар розияллоҳу анҳуларга салом бериш, Мадинаи Мунавварани Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳаром қилганлари


Равзада икки ракъат намоз ўқигач, имкони бўлса, тиловат қилинса, Расулуллоҳ алайҳиссаломга кўп-кўп салавоту дурудлар айтилса, жуда яхши бўлади.

Сўнгра ниҳоятда чиройли одоб билан Набий алайҳиссаломнинг қабрлари томон юрилади. Қабри шарифга юзни қилиб туриб, тўғрисига келганда шундай салом берилади:


السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ!

«Ё Расулаллоҳ! Сизга салом, Аллоҳнинг раҳмати ва барокати бўлсин!»

السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللهِ!

«Салом Сизга, эй Аллоҳ яратганларнинг энг яхшиси!»

السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْمُرْسَلِينَ!

«Салом Сизга, эй элчиларнинг саййиди!»

السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا إِمَامَ الْمُتَّقِينَ!

«Салом Сизга, эй тақводорларнинг имоми!»

أَشْهَدُ أَنَّكَ قَدْ بَلَّغْتَ الرِّسَالَةَ، وَأَدَّيْتَ الْأَمَانَةَ، وَنَصَحْتَ الْأُمَّةَ، وَجَاهَدْتَ فِي اللهِ حَقَّ جِهَادِهِ.


«Гувоҳлик бераманки, албатта Сиз рисолатни етказдингиз, омонатни адо этдингиз, умматга насиҳат қилдингиз ва Аллоҳ учун ҳақиқий жидду жаҳд қилдингиз».

Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салом бериш улуғ бахт ва саодатдир. Ҳадиси шарифда у зот: «Бирор киши менга салом берса, албатта, Аллоҳ менинг руҳимни қайтариб беради ва мен ўша одамнинг саломига алик оламан», деганлар.


Сўнгра ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қабрларига рўпара бўлинади. У кишига ҳам салом берилади:

السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيفَةَ رَسُولِ اللهِ!

«Салом Сизга, эй Расулуллоҳнинг халифаси!»


السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَاحِبَ رَسُولِ اللهِ، وَأَنِيسُهُ فِي الْغَارِ، وَرَفِيقُهُ فِي الْأَسْفَارِ، وَأَمِينُهُ عَلَى الْأَسْرَارَ، جَزَاكَ اللهُ أَفْضَلَ مَا جَزَا إِمَامًا عَنْ أُمَّةِ نَبِيِّهِ!

«Салом Сизга, эй Расулуллоҳнинг соҳиби, ғордаги шериги, сафарларда ҳамроҳи, сирларига омонатдори! Аллоҳ Сизни Набийсининг уммати номидан бир имомни мукофотлагандан афзал мукофотласин!»


السَّلَامُ عَلَيْكَ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ!

«Ассаламу алайка ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!»


Сўнгра ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қабрларига рўпара келинади ва салом берилади:

السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنِينَ!

«Салом Сизга, эй мўминларнинг амири!»


السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا مُظْهِرَ الْإِسْلَامِ!

«Салом Сизга, эй Исломнинг зоҳир қилувчиси!»


السَّلَامُ عَلَيْكَ يَا مُكَسِّرَ الْأَصْنَامِ!

«Салом Сизга, эй бутларни синдирувчи!»


السَّلَامُ عَلَيْكَ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ!

«Ассаламу алайка ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!»

Кейин қиблага қараб, дилдаги дуоларни ихлос билан ўқилади.


Зиёратчи Мадинаи Мунавварада бўлган пайтида фарз намозларини жамоат билан ҳарами шарифда адо қилади.

Мадинаи Мунавварада турилган пайтда ов ҳайвонларини овлашдан ёки ўсимликларни кесишдан сақланиш керак. Чунки Маккаи мукармани Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳаром қилган бўлса, Мадинаи мунавварани Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳаром қилганлар. Ҳарами Маккийга нима жорий қилинган бўлса, ҳарами Маданийга ҳам ўша нарсалар жорий этилади.


Давоми бор...


Барно Саидраҳмон


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Азизлар, аввало ҳар бир мўминамуслимага ҳаж ва умра зиёратларини адо этиш бахти насиб давоми...

07:25 / 21.11.2022 2178
15САБОҚЗамзам сувидан ичиш, Сафо ва Марва орасида саъй қилишУмра қилувчи мақоми Иброҳимда намоз ўқиб, дуолар давоми...

06:04 / 31.01.2023 1354
АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИОиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафа давоми...

23:00 / 29.07.2020 2441
8СабоқЭҲРОМ МАСАЛАСИ.Эҳром, арабча сўз бўлиб, луғатда .ҳаром қилмоқ, деган маънони англатади.Ҳаж ва умрани давоми...

08:08 / 05.01.2023 2596