Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят

қилинади.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай

дедилар:

«Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги

пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:


1️ Рамазон ойининг аввалги кечаси Аллоҳ

уларга (раҳмат) назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат

назари билан боқса, уни ҳеч ҳам азобламайди.

2️ Уларнинг оғзидаги ҳид Аллоҳ

ҳузурида мискнинг ҳидидан ҳам хушбўйроқ бўлади.

3️ Фаришталар уларнинг ҳақларига туну кун

истиғфор айтадилар.

4️ Аллоҳ таоло жаннатига: «Бандаларим

учун тайёрлангин ва безангин. Улардан тезда дунё

қийинчиликлари, ташвишлари кетиб, Менинг жаннатим ва

зиёфатимга келадилар», дейди.

5️ Рамазоннинг охирги кечаси бўлганда,

уларнинг барчасини Аллоҳ мағфират қилиб юборади», деган

эдилар, (Атрофдагилар): «Эй Аллоҳнинг Расули, у Қадр

кечасими?» дейишди. Шунда у зот: «Йўқ! Агар

ишчилар ишларини тугатсалар, ҳақлари тўлиқ қилиб

бериладими?!» дедилар.

(Яъни бу мукофот улар рўзани тўлиқ тутганлари учун

берилади, Қадр кечасининг савоби алоҳида берилади).


Насоий ва Байҳақий ривоят қилишган.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Талаби илмга тўсиқ бўладиган омиллар 1. Ниятнинг бузуқлиги ва давоми...

09:12 / 26.01.2017 4735
embedhttpswww.youtube.comwatchvwMKQdc4embed

10:15 / 18.05.2017 4036
gallery linkfile sizemedium ids6097,6033,6057,5959,5974,5911,5898,5808,5809,5676,5571,6193,6241 Азиз ўқувчи 01.10.2015 сана халқаро интернет тармоғида давоми...

09:59 / 23.02.2017 15506
Расулимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборган Аллоҳ таолога давоми...

19:49 / 06.12.2016 4531