Рамазон улкан дарс ва таълим олиш мумкин бўлган бир ўқув курси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойи келганда мен йил давомида ҳар душанба ва пайшанба кунлари ҳам бемалол нафл тутишга қодир эканимни ва бу тасаввур қилганимчалик қийин эмаслигини кашф қиламан.

 Шунингдек, бир ойда бир марта Қуръон хатм қилиш ҳам шайтон васваса қилганидек, у қадар машаққат эмаслигини ва буни амалга ошириш ажабтовур мўъжиза эмас, балки ҳаракат қилса эришса бўлиши ҳам аён бўлади.

 Рамазонда саҳарликка бомдоддан олдин бемалол уйғонарканман,  рамазондан бошқа ойларда ҳатто бомдод намозига уйғонишдан ожиз бўлганимни ўйлаб, ўзимга ҳайрон қоламан.

Яна шу билан бирга, (эҳсон ва садақалар қилса бўладиган) фақир ва муҳтожлар йил давомида бор эканларини, мен бўлсам уларни фақат Рамазонда кўришим ҳам ойдинлашади.

 Валлоҳи, Рамазон улкан дарс ва таълим олиш мумкин бўлган бир ўқув курси экан: Унинг мавзуси бўлса: “Биз (аслида ҳар доим бу ишларга) қодирмиз, ҳамиша бажара оламиз”, экан.


Аллоҳим, биз (бефарқлик қилиб) бой берганларимиз учун бизни кечиргин!


Аҳмад Холид Тавфиқ

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Жаҳолат разолат омили         Муқаддас Ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва давоми...

07:57 / 17.03.2017 7129
Буюк Британиянинг Бредфорд шаҳрида еттинчи «British Muslim Awards» британиялик нуфузли мусулмонларни тақдирлаш давоми...

12:53 / 22.02.2019 2734
Аллоҳ таоло «Аҳзоб» сурасида қуйидагиларни айтади 31 Сизлардан ким Аллоҳ ва Унинг Расулига давоми...

21:06 / 15.11.2016 6518
  Эй Қасво Қандоқ ҳам саодатлисан Сенга берилган мақом, сенга берилган шарафнинг учқуни ҳам йўқ давоми...

11:27 / 05.06.2018 3743