ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Танлов ғолибларини қутлаймиз!


Кеча 11 апрель куни каналимизда Рамазон ойи муносабати билан "Мутолаа завқи" номли  мусобақа бўлиб ўтди.  Хабарингиз бор, мусобақа тест шаклида бўлиб, Google test платформасида  ўтказилди. Шартга кўра,  саволлар 20 та бўлиб, энг тез, энг тўғри жавоб юборган  учта иштирокчи танлов ғолибалари ҳисобланиши керак эди.


Мусобақада қарийб  мингга яқин илмга чанқоқ опа-сингилларимиз  иштирок этиб, ўз билимларини синаб кўришди. Бизни ниҳоятда қувонтирган нарса шу бўлдики, қатнашчиларнинг сони кўп бўлиши билан бирга, уларнинг кўпчилиги юқори натижаларни қўлга киритишди.  Мусобақада фаол қатнашган барча иштирокчиларга самимий миннатдорчилик билдирамиз.


Энди эса танлов ғолибалари билан танишинг:


1-ўрин. Муқаддас Рашидова (Тошкент шаҳри)

2-ўрин. Нодирахон Раҳматова (Фарғона вилояти)

3-ўрин.  Гулнозахон Эгамбердиева (Тошкент вилояти)


Бахтихон Шарипова,

"Мутолаа завқи" танлов ҳайъати аъзоси


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Қадрли сайтимиз мухлислариCиз азизларга маълумотларни янада қулай ва замонавий қиёфада тақдим этиш давоми...

21:15 / 20.01.2020 6184
Зикр қилмаган қалблар ўлади. Дуо ва зикр билан эса, қалблар тирилади, балолар даф бўлади, ғамташвишлар давоми...

19:47 / 22.11.2020 3284
Bintu Sodiq канали Мавлид ойи муносабати билан танлов эълон қиладиАзиз опасингилларТанловимиз бу сафар давоми...

00:39 / 09.09.2023 3292
Aммо Мичиган штатидаги икки ўсмир қиз мусулмон аёллар ҳақида бирон бир китоб топа олишмаган.17 ёшли давоми...

04:41 / 14.03.2020 6044