Лайлатул қадр
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Кўнгил, аҳдлашайлик, бергин қўлларинг,

Бир кун бўйинсунсанг нимадир, надир,

Ўзи топганича манзил, йўлларинг,

Эшик қоқиб келди Лайлатул қадр.


Минг ойдин афзалроқ бу каби тунни

Топиб бўларканми бошқа бир фурсат?

Келгин, яқинроқ кел, узатгин қўлни,

Бир ҳиммат айлагин, ўзингни кўрсат.


Қанча оқшомларни қорайтирганмиз,

Қанча юлдузларни этганмиз безор.

Тонгга насиба деб гуноҳ берганмиз,

Ойнинг иккимиздан топгани озор.


Тавбалар қиламиз бу кеча, кўнглим,

Йиғи келгунича йиғлаймиз тўлиб.

Худо сари сенинг, менинг ҳам йўлим,

Ўзига борамиз елкадош бўлиб.


Қуллик муҳаббатин этамиз изҳор,

Тошамиз ишқнинг зўр паймонасидан.

Бу тун дунёларга бермай эътибор,

Ризосин излаймиз остонасидан.


Ажабмас, раҳматга кўмилиб кетсак,

Ажабмас, гуноҳлар тутдек тўкилса.

Ажабмас, кечани бахтиёр этсак,

Ажабмас, дод солиб шайтон ўкинса.


Кўнгил, нима экан, атиги бир тун,

Шунчаки ўтди-ку унинг нечаси.

Кейин топа олмай қолиши мумкин

Йўқлаб келганида қадр кечаси!


Ўткирбек Муҳаммад Cобир



Манба
Мавзуга оид мақолалар
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг акаукалари, опасингиллари бўлганми           Жавоб давоми...

18:33 / 28.11.2017 3260
Ҳиммат бу бор имкониятни ишга солиб ҳаракатга тушиш, демакдир. Қадар эса Аллоҳ таолонинг илмига мувофиқ давоми...

11:16 / 28.03.2017 5014
Сўйлайин ул зоти муҳтарамдан мен, Эй азиз биродар, дилдан тингла сен. Эллик иккинчи йил, апрел давоми...

12:12 / 19.10.2018 4508
   Мен сизга мақоланинг учинчи қисмини етказаётган бир пайтимда аллақачон ижтимоий тармоқдаги профилимни, давоми...

11:39 / 01.03.2017 6073