«Нурул уйуун» китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Биз мусулмонлар учун сийрат илмининг аҳамияти ниҳоятда катта. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак шахсиятлари ва ҳаётлари ҳақидаги маълумотларни билиш ҳар бир мусулмонга лозимдир. Умматга Расули акрам алайҳиссаломнинг шахсиятларини танитиш ва ҳаётларини ўргатиш мақсадида турли таълифотлар ёзилган, назмлар битилган, дарс ҳалқалари ташкиллаштирилган.


Яқинда ўзбекзабон халқимизга яна бир мўъжазгина

сийрат асарининг таржимаси бўлган  «Нурул-уйуун» – «Кўзларнинг нури» китоби тақдим қилинган эди.

Бугун, 16 май куни "Hilol nashr" матбаа нашриётининг мажлислар залида «Китобхонлик мактаби» лойиҳасининг навбатдаги сонида устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ томонидан таржима қилинган мазкур китобнинг  тақдимоти бўлиб ўтди.


Ёзувчи Эркин Малик тақдимотни кириш сўзи билан очиб берди. Чирчиқ шаҳри "Марказий" жомеъ масжидининг бош имом-хатиби Обиджон Абдулғофур домла китоб ҳақида қизиқарли маълумотлар  сўзлади.


Бу асар Фатҳуддин Абулфатҳ Муҳаммад

ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Яъмурий Андалусий Мусрийнинг қаламига мансуб бўлиб, «Нурул уйуун фи талхиси сийратил аминил маъмуни соллаллоҳу алайҳи васаллам»дир.


«Нурул-уйуун» китобидаги хабарлар ҳадислар асосида жамланган. Уламоларнинг таъкидлашича, мазкур  ҳадисларнинг аксари саҳиҳ мартабасидадир. Мана шу жиҳатдан бу китобни энг ишончли манбалардан дея оламиз. Китоб  мухтасар бўлиб, унда ҳадисда келган хабарлар билангина кифояланилган. Қисқа изоҳлар кифояланилган.  Китобхонларимиз, толиби илмларимизга уни ёд олиш осон бўлиши учун ўзбекча таржимаси билан бирга арабий матни ҳам берилган.


Тадбир сўнгида "Китобхонлик мактаби" лойиҳаси доирасида анъанавий савол-жавоблар бўлиб ўтди.  Ғолибларга таржимон, устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ дастхат қўйган мазкур китоблардан ҳадя қилинди.


Сўнгра йиғилганлар устозамизга ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, жавоб олдилар. Жумладан, ёзувчи Эркин Маликнинг "Пешқадам карвони" лойиҳаси ҳақидаги саволига устозамиз атрофлича жавоб бердилар.


Ушбу китоб сийрат илмини ўрганишни мақсад қилган илм аҳллари учун манфаатли манба сифатида хизмат қилади, деган умиддамиз.


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, muslimaat.uz таҳририятида Қрим Республикасининг Симферопол шаҳридан меҳмонлар ташриф буюришди. Теолог, давоми...

09:15 / 14.03.2023 2395
Саудия Aрабистони пойтахти АрРиёдда Бахтrdquo музейи очилди. Ушбу музей ўз меҳмонлари учун жуда ҳам қизиқарли давоми...

21:28 / 25.09.2020 4148
Бугун 13 декабрь 2018 йилда Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти ва давоми...

18:45 / 13.12.2018 4604
Muslimaat.uz malakali jurnalist opasingillarimizni ishga taklif qiladiQabul qilinuvchi jurnalistlarimizo`z ishiga mas`uliyat bilan yondashuvchan jamoa qadriyatlariga mos tarzda faoliyat olib давоми...

07:21 / 09.01.2024 2590