Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Агар қиёмат кунларининг кичрайтирилган кўринишидаги ушбу кун келса ва сен Арафот тепалигида Аллоҳ азза ва жалланинг бандалари билан бирга турсанг... Бу дунёдаги ҳамма нарсалар билан бўлган алоқангни унут ва Аллоҳнинг олдига боришингни ўйла. Ҳеч шубҳасиз Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг олдида туришингни эсла. Мана шу вақтда ўзингни Аллоҳнинг олдида ҳисоб бериш учун тургандек тасаввур қил.
Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси