Фойдали маълумот
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу йилги ҳажга қанча  зиёратчи келди?


  2023 йил, 27 июн куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги бу йилги ҳаж мавсумида ҳозир бўлган зиёратчилар сонини эълон қилди.


   Унга кўра, уларнинг адади 1 миллион 845 минг 45 тага етган. Ҳожилар 150 дан ортиқ давлатдан келишди.


Мамлакат ташқарисидан келган зиёратчилар 1 миллион 660 минг 915 тани ташкил этган бўлса, подшоҳлик фуқаролари сони 184 минг 130 тани ташкил этди.


Энди улардан  эркак ҳожилар 969 минг 694 тани, аёллар бўлса, 875 минг 351кишини ташкил этди.


Ҳаво йўли орқали келган ҳожилар 1 миллион 593 минг 271 киши, сув йўли орқали келгани 6 минг 831 киши ва қуруқликдан келгани 60 минг 813 кишидан  иборат бўлди.


Ҳожиларнинг 63,5 фоизи Осиё давлатлари, 13,4 фоизи Африка давлатлари, 2,1 фоизи Европа, Америка ва Австралия давлатлари ҳамда 21 фоизи араб давлатлари ҳиссасига тўғри келди.


Бобур Аҳмад тайёрлади.


Манба: Саудия Арабистони статистика бош бошқармаси.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Мураббийлик дунёдаги энг улуғ касблардан биридир. Динимиз таълимотларида бу касб эгаларига юксак эҳтиром давоми...

12:00 / 01.10.2019 3086
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бу дунёда бизларни нозик ҳилқат давоми...

15:21 / 09.12.2016 4497
«Аврат» сўзи луғатда «нуқсон», «айб» деган маъноларни билдиради. Шариатда эса беркитилиши вожиб ва назар давоми...

14:37 / 16.05.2017 5987