"Менинг онам сенинг онангдан бой"
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мактабда бир бой ўқувчи  қизча камбағал дугонасига:


"Менинг онам янги машина сотиб олди, чунки у сенинг онангдан бой-да! Онам ишдалик вақти бизга кўз-қулоқ бўлиши учун янги энага олиб келди, чунки онам сенинг онангдан бой-да! Онам биз учун моҳир ошпаз ёллади, у бизга энг зўр таомларни тайёрлаб беради, чунки менинг онам сеникидан бой-да! Онам касал бўлганимизда қараш учун шифокор олиб келди, чунки онам сенинг онангдан бой-да!

Яна онам бизга янги мударрис ҳам олиб келди, у бизга дарсларимизни тайёрлашда ёрдам беради. Кўряпсанми, онам онангдан бой!" деб роса мақтанибди.

Камбағал қизалоқ унинг гапини шартта бўлиб: "Онам бизга ўз қўли билан энг мазали таомларни пишириб беради, бизга ўзи ғамхўрлик қилади, касал бўлсак, ўзи парваришлайди, дарс тайёрлашимизда ўзи бош-қош бўлади. Онамнинг меҳрга тўла қалби менга етарли!

Онам биз тўйганимизга ишонч ҳосил қилгач, биздан ортган овқатларни ейди. Бизга юмшоқ нон бериб, ўзи қотган нон ейди. Бизга дори беради, ўзининг касаллигини эса яширади. Бизга янги кийимлар олиб беради, ўзи эса эскирган пойабзалини таъмирлатиб кияди…

Кечирасан, дугонажон! Онам сенинг онангдан анча бой!" дебди.

Бу ақлли қизалоқ бой дугонасига шу тариқа умрбод унутмайдиган қилиб дарс бериб қўйибди…


Бир киши шундай ҳикоя қилади: "Оилам даврасида ўтириб, уларга тақдимот маросимида бўлган ноқулай вазият ҳақида айтиб бераётган эдим. "Тақдимотни эндигина намойиш этаман деб турганимда устимга қаҳва тўкилиб кетса бўладими?!" десам, ҳаммалари: "Эҳ, нима қилиб қўйдингиз?!" дейишди. Фақат онамгина мендан ташвишланиб: "Ўзингга ҳеч нарса қилмадими?" дедилар.


Аллоҳим, барча оналарни ҳифзу ҳимоянгда сақла! Уларни сира мусибатга дучор қилма! Бу дунёда онадан бошқа сизга бутун меҳр-муҳаббатини, соғлигию умрини бағишлаб, эвазига сиздан ҳеч нарса кутмайдиган инсон йўқ.  Онанинг бағри хотиржам бошингизни қўйишингиз мумкин бўлган энг эмин жойдир!


Доктор Ҳассон Шамси Пошо. "Метин қоялар" китобидан.

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Неъматуллоҳ Исомов таржимаси

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Ҳайсам вақтдан қандай фойдаланганТожсимон вирус дунё бўйлаб тарқалиши сабабли дунё аҳлининг кўп қисми давоми...

21:45 / 28.04.2020 4645
Иссиқ кунларда инсон танаси кўп суюқлик йўқотади. Бундай пайтда организмнинг сув балансини керакли давоми...

21:39 / 08.07.2023 2314
Кунига ўн оятдан ёдланса, 1 йилу 9 ойу 3 кунда.Кунига ярим бетдан ёдланса,3 йилу 4 ойу 24 кунда.Кунига бир бетдан давоми...

21:48 / 03.04.2023 3413
.У Зот субҳни ёритувчидир. У Зот тунни сукунат, қуёш ва ойни эса ҳисоб воситаси қилиб қўйди. Бу Азиз, Алим давоми...

22:13 / 27.08.2020 6070