Фарзандларимизни пулни тўғри сарфлашга қандай ўргатишимиз керак?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўртинчи ҳикоя:

"Ҳар куни мактабда тушлик қилиши учун ўғлимга пул бераман. Баъзи кунлари пул бераётиб: “Агар бугун мактабда пул ишлатмасанг, эртага кунлик пулингни икки баробар қилиб бераман”, деб қизиқтираман. Кейин ўғлим очликка сабр қилиб ёки рўза тутиб, пулини ишлатмасдан келади. Эртаси куни ваъдамга мувофиқ пулни икки баробар қилиб бераман. У ортган пулига мактабда ширинлик, музқаймоқ ёки ўзига керакли ўқув қуролларидан бирортасини олади.

Бола ёшлигидан йўқчиликка ўрганиб, қийинчиликни бошидан ўтказиб, катта бўлиши керак, деб ўйлаганим учун шундай йўл тутаман. Ҳаётда ҳар хил вазият бўлади. Баъзида кишининг ёнида бир тийин ҳам пули қолмайдиган вазиятлар бўлади. Шунда ўзини йўқотиб қўймасдан, бировга ялтоқланмасдан, ўзини тутиб, сабр қила олиши, айниқса, эркак киши учун ўта зарур хислат ҳисобланади. Шунинг учун ўғлимни эртасига икки баробар қилиб бериш баҳонасида пул ишлатмай, кунни ўтказишга ҳозирдан ўргатишга ҳаракат қилганман".


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар

19:54 / 11.12.2016 6025
НьюЙорк атрофида марадёрлик талончилик қилганликда шубҳаланган 15 киши қўлга олинди. «Голос Россия» хабар давоми...

19:42 / 02.12.2016 4232
Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у яқинлашгани сари соғинчининг кучлилигидан, ўша нарсанинг ифорини сеза давоми...

21:11 / 25.02.2024 4741
Болаликда акам билан кўп уришардик. Баъзи вақтларда, ҳатто ёқалашиб ҳам кетардик. Шунда дадам мени кўчага давоми...

22:24 / 05.11.2023 3315