"Муаллим" ўқув марказида учрашув бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ «Иҳёу улумиддин» китобида бундай дейди: «Бола ота-она қўлида бир омонатдир. Қалби турли нақш ва расмлардан пок, нима нақш солинса, қабул қилади, нимага мойил қилинса, мойил бўлаверади. Агар яхшиликка ундалса ва ўргатилса, унинг устида ўсаверади, дунё ва охиратда саодатли бўлади, ота-онаси ҳамда одоб, таълим-тарбия берганлар барчаси савобига шерик бўлишади. Агар ёмонликка ундалса ва ҳайвон каби бўш қўйилса, ёмонликка учрайди, ҳалок бўлади ва унга қараб турган киши зиммасига гуноҳкорлик тушади».


Бугун,  21 август куни "Муаллим"  ўқув марказининг Сергели филиалида  бўлиб ўтган учрашув ҳам  фарзандларимиз тарбияси, одоб-ахлоқига хос мавзуда бўлиб ўтди. Ўқув маркази жамоаси томонидан ташкиллаштирилган бу учрашувга  устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ таклиф этилди.  Унда марказ ўқитувчилари, ўқувчилари ҳамда уларнинг онажонлари  иштирок этишди.


Устозамиз мавзу юзасидан гапирар экан, жумладан, тарбияда  аҳамият қаратишимиз зарур бўлган  нуқталарга  тўхталиб ўтди:


"Тарбия дегани қаттиқ туриш, жазолаш,  дегани эмас. Тарбияни кенгроқ маънода тушуниш керак. Тарбия  аслида "йўл кўрсатиш", "тадбирини қилиш", "ўстириш", "зиёда қилиш" каби маъноларни билдиради. Биз фарзандлар ўстирамиз. У ўсаётганида жисман, руҳан, ақлан унга нима керак бўлса, ўша нарсаларни беришга ҳаракат қилишимиз керак.  

Тарбиянинг ичида албатта меҳр бўлиши керак! Самимият бўлиши керак! Бола сизга қараганда қарши инсонни кўрмаслиги керак! Унга хайриҳоҳ инсон эканлигингизни сезиши керак! Тарбия фақатгина  жазодангина, қаттиқ тартиб-интизомдангина иборат

эмас..."  


Дарҳақиқат, тарбия ҳам ота‑оналарнинг бурчи ва фарзандларнинг ҳаққидир. Имом Байзовий таърифлаганидек, тарбия бир нарсани аста-секин камолига етказишдир.


Тадбир давомида иштирокчилар билан мавзуга доир турли саволлар-жавоблар бўлиб ўтди.


Маълумот ўрнида, "Муаллим" ўқув маркази 2019 йили ўз фаолиятини бошлаган.  Бугунга қадар марказнинг Тошкент шаҳрида тўртта филиали очилган. Марказнинг Андижон,  Фарғона,  Наманган,  Хоразм вилоятларида ҳам филиаллари мавжуд.  


2023 йили "Янги ҳаёт" туманида марказнинг яна бир филиали иш бошлади. Унда араб,  рус,  инглиз тили, мактабгача тайёрлов,  одобнома каби курслар ҳам ўтилади.  Шунингдек,  марказ қошида мактаб ва боғчалари ҳам очилган.


Биз ҳам марказнинг келгуси ишларига муваффақият  тилаган ҳолда,  унда таълим олаётган ҳар бир ўғил-қиз юртимиз тараққиёти,  элимиз фаровонлиги учун муносиб ҳисса қўшади,  деган умиддамиз.


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Холида бегим кашмирлик бўлиб, у ҳозирда 87 ёшда. Аёл бутун умри давомида ҳаж қилиш умидида тўплаган давоми...

21:02 / 21.04.2020 4545
Тошкент ислом институтида Февраль ndash Қуръон қироати ва илмлари фан ойлигиrdquo деб эълон қилинган. Шу давоми...

04:31 / 18.02.2024 2424
Бухоро яқинидаги Сухор деган қишлоқда Саййид Амир Кулол қуддиса сирруҳининг мақбараси бор. Биз бу ерга аср давоми...

08:25 / 29.11.2023 1870
Буюк соҳибқирон Амир Темур Хитой урушидан қайтгандан сўнг Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг шарафига давоми...

03:18 / 28.12.2020 4284