Фарзандларимизни пулни тўғри сарфлашга қандай ўргатишимиз керак?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Учинчи ҳикоя:

"Отам менга пул бермоқчи бўлсалар, ўзлари қўллари билан бермасдилар. "Дада фалон нарсага шунча пул керак", десам, "Ана ҳамёнимдан олавер", дердилар. Дадам менга ишонардилар. Лекин кейинчалик онамнинг айтишларича, пулларини ҳар куни санаб қўяр эканлар. Мен тўғри олдимми, йўқми, вақти-вақти билан текшириб ҳам турарканлар. Лекин ўша пайтда кўнгли оғриб қолмасин, деб буни менга билдирмаган эканлар.

Мактабдан қайтганимда пулни нимага ишлатганимни сўрардилар. Агар керакли нарсага сарф қилган бўлсам: “Баракалла”, деб мақтаб қўярдилар. Дадам доим: “Ўғлим, шахсий маблағ Аллоҳ сенга берган катта неъматдир. Уни қандай сарфлаш ўз ихтиёрингда, лекин уни тежаб, фақат керакли ўринларга сарф қилсанг, ишлатишда меъёрга амал қилсанг, у сенга зарур бўлган пайтда бошқаларга муҳтож бўлиб қолмайсан, тамагирликдан узоқ бўласан”, деб насиҳат қилардилар.

Шу панду насиҳатлар сабаб одамлардан бирор нима кутиш, улардан тама қилиш, уларга тиланиш мен учун энг ёмон иллатлардан бирига айланди. Бировнинг мулкига кўз олайтирмаслик, бошқаларнинг қўлига қараб қолмаслик учун ўз маблағларимни исроф қилмай иқтисод қилишга одатландим".


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Керакли маҳсулотлар 3 та тухум 1 литр сут 2 коса майиз 1 чой қошиқ чой содасиуксусда ўлдирилган 2 пиёла давоми...

19:27 / 09.12.2016 5335
Россиянинг «РИА новости» хабарига кўра, Эрон ҳукумати мусулмон олимлари учун, Нобелъ мукофотига ўхшаш ўз давоми...

19:19 / 02.12.2016 3611
Бу бахтли оила эди. Она мамнун, ота хотиржам, болакай отаонаси билан ўйнайди, конструктордан бир нималар давоми...

11:37 / 26.10.2018 4059
Болалигимизда бирор нарсани талашсак, дадам ҳаммамизга ўша нарсани тақиқлаб қўяр эдилар. Масалан, телевизор давоми...

23:10 / 08.11.2023 2765