Тарихдаги шахсларни ўрганамиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="3809,3810,3811,3812"]

Тарихдаги шахсларни ўрганамиз

1.Исмлари ва куниялари

Исмоил Махдум Саттиев

Шайх Исмоил Махдум

2. Ота−оналари, ака−укалари, опа−сингиллари ва улар ҳақида.

Оталари Мулло Сотти Охунд Мулло Абдурозиқ Охунд Ўғли зуҳду тақвода якто,ориф, биллаҳ, аҳлу фазли камол ичра танҳо, нуқтадону авлиёуллоҳ ҳамда ўз замонасиниг машҳур уламоларидан эдилар. Наманган шаҳри Шариф Ҳожи маҳалласининг  Ҳазрати Ҳизр масжидида узоқ йиллар имомлик қилиб, масжид қошидаги мадрасада таълим берганлар. У кишининг  тақвоси ва парҳезлари ҳақида кўплаб ривоятлар нақл этилган, шулардан бирини келтирмоқ жоиздир.

Охунд ҳазратлари дастурхондан таом емас, зарурат туғилганда енг ичида уйдан келтирилган бир бурда нонни майдалаб, оғизга солиб ўлтирар эдилар. Содиқ шогирдларидан бири устоздан таажжубланиб: «Тақсир наҳот менинг дастурхонимдан ҳам ҳазар қилсалар?», деди.

Ул зот: «Йўқ бўтам, гап сизнинг таомингиз ҳалоллиги ёки менинг ҳалқумим поклиги ҳақида эмас, балки зурриёдларимнинг тақвоси тўғрисида бораётирки, бас,  бунда мени маъзур тутасиз», деб жавоб бергандилар.

Яна бир буюк фазилатлари муборак Ҳаж сафарига 7 ой мобайнида пиёда бориб келганлар. Жуда кўп кароматлар соҳиби  Аллоҳга яқин валий зот эдилар.

Волидаи муҳтарамалари Шарофат биби (1873-1973)йилларда яшаб ўтганлар.

Тоҳира ҳамда обида онамиз: «Мен фарзандларим Иброҳим Махдум, Исмоил Махдум, Исҳоқ Махдумларни гўдаклигида таҳорат олмасдан сут бермас эдим, уларни шундай тарбия қилдимки, Аллоҳ таолонинг фазли ила  барчалари мен орзу қилгандек халқига хизмат қилишга қодир фарзандлар бўлиб етишди», деб айтган эканлар.

Оилада 5 ўғил ва 3 қиз эдилар.  Иброҳим Махдум, Исҳоқ Махдум, Исмоил Махдум, Ҳабибуллоҳ Махдум, Убайдуллоҳ Махдум, Оминахон, Ҳаввохон, Ҳанифахон.

Акалари  Иброҳим Махдум 1890 йилда Шўркентда таваллуд топганлар. Бошланғич билимни қиблагоҳларидан олиб, сўнг маҳалладаги мактабда давом эттирганлар. 9 ёшларида Қуръони мажидни тўлиқ ёд олиб, хофизи каломуллоҳ бўлдилар. Кўп йиллар давомида масжидларда имомлик, мадрасаларда мударрислик қилганлар. Бухорои шарифдаги машҳур мир Араб мадрасасида бир неча йил таълим берганлари шулар жумласидан.  Иброҳим Махдум ҳазратлари диний илмлардан ташқари, тарихшунослик ҳамда тиб илми бўйича  ҳам етарли билимга эга эдилар. Мулло  Иброҳим Махдум 1983 йилнинг  25 октябрида вафот қилдилар.

ХХ  асрда яшаб ўтган диний маърифатпарвар олим ва шоир, диний илмлар тарғиботчиси ва дин жамоат арбоби Исҳоқ Махдум 1911 йилда Наманган шаҳрида туғилганлар. Исҳоқ Махдум бошланғич илмни оталаридан, сўнгра устозлари Умарча қори домла ва Ғофир қори домлалардан олдилар. Ёшлик чоғлариданоқ Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб, қорийи мураттаб даражасига етдилар.

1946 -1951 йилларда Бухоро шаҳрида ташкил этилган Мир Араб мадрасасини илк битирувчиларидан бўлдилар. Шундан сўнг  у киши имомлик вазифасида Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида фаолият юритдилар. Сўнгги(1980-1990) йилларда Наманган шаҳрида Шайх Эшон, Исмоил Махдум номларидаги ва Карнайчи маҳалла масжидларида имом-хатиблик қилганлар. Наманган шаҳрида Мулла Қирғиз мадрасаси иш бошлаганида  Қуръони Каримдан тажвид дарсини ўтганлар ва кўплаб талабалардан қори шогирдлар чиқарганлар.

Исҳоқ Махдум домла, олим, тарихчи ва шоир бўлиш билан бирга, гўзал ҳуснихат соҳиби ҳам эдилар. Илмий фаолиятлари «Тафсирул Калом ва одоб-ут таом», «Мажмуатил ахлоқ мин таълифи қори Исҳоқ» номли асарларида жамланган.

Исҳоқ Маҳдум  диний−ижтимоий ҳаётда жамоат арбоби сифатида кўплаб диний конференциялар, мажлислар ва йиғинларда иштирок этганлар.  Исҳоқ Махдум ибн Сотти Охунд 1994 йилнинг 15 июнида Наманган шаҳрида вафот этдилар.

3. Таваллуд топган жойлари, йил, ой ва кунлари

4. Таълим олган мадрасалари, устозлари, муршидлари ҳамда кимларнинг хизматида бўлганликлари.

5.  Ҳофизи Қуръон бўлган, Хатми кутуб қилган ёшлари.

Исмоил Маҳдум Мулло Сотти Охунд ўғли мелодий 1893 йили Наманган шаҳрида таваллуд топганлар. Бошланғич илмни қиблагоҳларидан, маҳалладаги мактаблардан олганлар. Мулло Сотти Охунд ҳазратлари мударрислик қилган мадрасаларига тўрт ёшлик Исмоил Маҳдумни ҳам олиб борар эдилар. Дарсхона токчасида ўйнаб ўтириб, талабаларнинг хатосини тўғрилаб, луқма ташлаб ўтирган пайтлари кўп бўлган. Ўн уч ёшларида Наманганнинг машҳур қориларидан Ғофир қори домлада Қуръони Мажидни тўла хатм қилиб, ҳофизи каломуллоҳлар сафидан жой олдилар. Сўнгра Мулло Қирғиз мадрасасида таҳсилни давом эттирдилар. Талабалар орасида ўткир зеҳн, теран заковат, қувваи ҳофизу, зуҳду тақво билан ажралиб турардилар. Машҳур аллома Собитхон тўра ва бошқа устозлардан илми тафсир, ҳадис, ҳол ва қол илмларини эҳтимом ила ўрганиб, шогирдларнинг пешқадамига айландилар. Исмоил Маҳдумнинг илмга рағбатлари, риёзатлари, тақволари ҳақида сафдошлари кўп нақл этишган.  У кишининг ҳамҳужралари Абдулмуталлиб қори Бобохонов: «Махдум мутоалаага берилиб кетсалар, вақтнинг ҳисобини йўқотиб, таом ва бошқа ҳожатларни ҳам унутардилар. Шариф ҳожи маҳалласи масжидига қарашли мактабда ҳужрамиз ёнма-ён бўлган. Оталари Мулло Сотти Охунд мударрислик қилар эдилар. Шикоятлари кўпроқ Маҳдумнинг илмга қаттиқ берилиб, таом ва уйқуни унутганларидан бўларди, риёзат ва зуҳд фарзандлари сиҳатига зарар етказмасин, деган хавотирда юрардилар.

Исмоил Маҳдум фақат илмда пешқадам бўлмай, хулқу одобда, хушмуомала ва садоқатда, қаноат ва риёзатда ҳам тенгсиз эдилар. У кишини билганлар бир воқеани кўп эслашади: Падари бузрукворлари билан масжиддаги ҳужралари ёнма-ён эди. Махдум туни билан совуқ ҳужрада шам ёки чироқ шуъласида мутолаа қилардилар. Қиблагоҳларининг ярим тунда таҳажжуд намозига туриш одатларини билганлари боис, у зотнинг таҳоратлари учун сув солинган обдастани кўксиларига босиб, қалбларининг тафти ила иситиб ўтирар эдилар» .

Мавзуга оид мақолалар
Ислом дини ақидаларидан сўз очилганда, қайси мавзуда баҳс юритилмасин, гап Аллоҳ таолонинг чексиз қудратига давоми...

08:15 / 15.11.2016 3920
Алишер Навоий буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби. Асл исми Низомиддин Мир Алишер бўлиб, 1441 йилнинг 9 давоми...

16:18 / 10.02.2017 29096
quotБир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Мен отаонамнинг вафотларидан кейин уларга қилишим давоми...

21:35 / 26.05.2023 1404
Ҳадиси қудсий «Эй, Одам фарзанди Ўлим сирларингни очади. Қиёмат хабарларингни синайди. Азоб ёпганларингни давоми...

15:56 / 28.12.2016 3750