Меҳр-муҳаббат борасида аёл эркакка нисбатан пешқадамдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одам Ато билан Момо Ҳаво яратилгач, Одамдан: “Ҳавони севасанми?” деб сўралибди. Шунда у дарров: “Ҳа”, деб жавоб берибди. Момо Ҳаводан сўралган экан, у: “Йўқ”, дебди. Аммо юрагидаги муҳаббат Одам Атоникига қараганда бир неча баробар ортиқ экан.

Аллоҳ таолонинг иродаси ва ҳикмати ила икковлари ер юзига индирилиб, бир неча кун бир-бирларини қидириб топишишгач, Одам Ҳавога: “Қаерларда эдинг? Мен сени кундузлари қидирдим”, дебди. Шунда Ҳаво: “Мен эса сизни кундузлари ҳам, кечалари ҳам қидирдим”, деган экан.

Шундан хулоса қилиб айтамизки, меҳр-муҳаббат борасида аёл эркакка нисбатан пешқадамдир. Бу эса аёлга хос хусусият ва шу билан бирга, мислсиз фазилатдир.

Суъад Фотиҳ аёлларга насиҳат қила туриб: “Азизаларим, жуфти ҳалолларингизни севинг, севишдан малолланманг, севишдан уялманг, севишингизни яширманг! Жуфтингизнинг хизматини муҳаббат билан бажаринг, уларга меҳр билан таом ҳозирланг, усти-бошларини меҳр билан ювинг. Ҳар бир сўзингизу ҳар бир амалингиздан муҳаббатингиз кўриниб турсин. Севинг, севинг ва севишдан чарчаманг”, деган эди.

Ҳа, аёллар, сиз меҳр-муҳаббат манбаисиз!  Аллоҳ таоло сизга инъом этган кўксингиздаги бебаҳо жавҳарни тараддудсиз ишга солинг, беҳисоб ажрга эга бўлурсиз, иншааллоҳ.


Одинахон Муҳаммад Содиқ

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
СИЗГА ЛОЙИҚ УММАТ ЭМАСМАН   Тунлар бедор сизни кутмасам, Сизни дея кўзёш тўкмасам, Суннатингиз давоми...

22:41 / 19.03.2017 4842
16. Барча одамларга очиқ чеҳрали, меҳрибон ва мулойим бўлиш. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

13:30 / 10.11.2016 5555
     Қурбонликнинг зоҳири ва ботини ҳамда ундаги руҳият Ҳадиси шарифда «Ҳар бир нарсанинг зоҳири ва ботини давоми...

14:52 / 19.08.2018 3796
Ҳидоят томини кўтариб турғон Чўнг аркон қулади айвон қулади. Йўқ, аркон демангиз, демангиз айвон, Улкан давоми...

10:21 / 05.02.2017 9276