Қизларимиз учун қимматли маслаҳатлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизгинам! Агар аҳли фазл ва аҳли одобларга насиҳат керак бўлмаганида, сенга ҳам насиҳат қилмасдим. Лекин насиҳат – ғофилга эслатма, оқилга ёрдамдир.

Агар қиз бола ота‑онасининг камбағаллиги сабаблигина эрга берилиши керак бўлганида, сен ҳеч қачон узатилмаган бўлар эдинг. Чунки отангнинг бойлиги, мартабаси етарлидир. Лекин Аллоҳ белгилаб берган ҳаёт қонунларига кўра, аёллар эркаклар учун ва аксинча, эркаклар аёллар учун яратилганлар.


Қизгинам! Энди сен ўзинг ўсган ҳаводан айрилдинг. Ўзинг яйраб-яшнаган ошёндан чиқдинг ва нотаниш жойга бориб, аввал ўзинг билмаган шерикка учрайсан. У энди сенинг хожанг, дўстинг ва маҳбубингдир.

Сен унга чўри бўлсанг, у сенга қул бўлади. Сен унга ер бўлсанг, у сенга осмон бўлади.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvPZmkJzEXKnQembed

18:02 / 22.12.2017 4583
Намозни ўз вақтида ўқиш Аллоҳнинг амрдир. Ҳар бир намознинг вақти алоҳидадир. Бундан бошқа вақтда бир неча давоми...

14:32 / 16.05.2017 5142
 Ушбу мавзу ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Билингки, одоб илм таҳсилидаги энг асосий омиллардан биридир. давоми...

21:20 / 02.02.2017 8917
Ёшлик чоғларимизда остонада ўтирсак ёки туриб қолсак, катталар .Ҳой бола, остонада ўтирма, ёмон бўлади,, деб давоми...

08:00 / 01.03.2020 7072