Юртимизда "ижоза" бериш бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шу йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасида мамлакатимиздаги масжидларда фаолият юритаётган бир гуруҳ имом-домлаларга Қуръони карим қироати бўйича “Ижоза” бериш маросими бўлиб ўтди. “Ижоза” арабча сўз бўлиб, “рухсат бериш” маъносини англатади. Яъни, Қуръони карим устозининг ўз шогирдига Қуръони каримни ўқиш ва бошқаларга ҳам ўқитиш учун изн беришидир.


Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири, ўн хил қироат соҳиби Шайх Алижон қори Файзулла Маҳдум ўғли томонидан имом-хатиблар қироатини тажвид қоидаларига мос бўлишини таъминлаш борасида тизимли машғулотлар олиб борилди.



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижрий 1441, милодий 2020 йилда Рамазон ойида Bintu Sodiq каналида болажонларимиз учун Рамазон танлови эълон қилган давоми...

05:12 / 28.08.2020 5215
Нидерландиялик таниқли спортчи Руби Жесайя Месу ҳаётида оғир синовларни бошидан кечирганидан сўнг у давоми...

20:51 / 21.11.2020 3254
Бугун, 16 май куни Самарқанд вилоятидаги quotҲадис илмиquot мактабида Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

05:46 / 17.05.2023 3563
Кеча устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва ҳамроҳлари Кореяда мезбон ҳамюртларимиз томонидан кутиб олиниб, давоми...

23:40 / 15.04.2023 3495