Бидъат ва хурофотларнинг оқибати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Диндор одам бўлганим учун ўртоғим мендан уйида содир бўлаётган нотинчлик ва ғайритабиий ҳолатлар сабабини сўраб қолди. Шаҳримиздаги машҳур олимлардан бири олдига бориб, ўртоғимнинг уйидаги рўй бераётган ҳодисаларни айтиб, сабабини сўрадим. У киши ўртоғимнинг уйига бориб, Қуръон оятларидан ўқиш кераклигини айтди.
Бир кунни белгилаб, ҳалиги машҳур олим билан унинг уйига бордик. У киши ўртоғим билан анча суҳбатлашиб, вазиятни ўрганди ва Қуръон оятларидан ўқиди. Лекин бир неча кун ўтиб, ўртоғим ҳалиги олимни яна унинг уйига олиб боришимни илтимос қилиб қолди. Яна у киши билан ўртоғимнинг уйига келдик. Бу гал у киши Қуръон ўқимади. Ўртоғимдан, намоз ўқийсизми, деб сўради. У, алҳамдулиллаҳ, деб жавоб берди. У киши, уйингиздагилар-чи, деб сўради. Ўртоғим, ҳа, барчамиз беш вақт намозни ўқиймиз, рамазон ойи рўзасини тутамиз, молимнинг закотини ҳам ҳар йили бераман, Аллоҳга шукр, деб жавоб берди. «Унда уйингизда содир бўлаётган бу ҳодисаларни сабаби нима экан?  – деб ўйланиб қолди ва, – сиз қандайдир шариатга хилоф иш қилган бўлсангиз керак. Агар ўшани эслаб, ундан тавба қилсангизгина, бу нотинчлик барҳам топиши мумкин», деди. Ўртоғим: «Бир иш қилмоқчи бўлганимда, ибодатли ўртоқларимдан бири уни шариатга зидлигини айтди. Мен, ахир, бу – урф-одат, отам қилган, у кишидан олдин бобом қилганлар, мен ҳам қилсам, нима бўлибди. Гуноҳ бўлмаса керак, деб қилавердим», деди. У киши: «Нима иш эди?» деб сўради. Ўртоғим: «Мана шу ҳовлига яқинда кўчиб ўтдик. Уйнинг қурилиши битиш арафасида, одатимизга кўра, бир қўйни томга олиб чиқиб, уни янги қурилган бино ғиштларига қонини оқизиш учун ўша ерда  сўйдик», деди. Ўртоғимнинг сўзлари тугаши биланоқ, ҳалиги олим одам бошини қимирлатиб: «Уйингиздаги барча нотинчликларнинг сабаби – шу. Энди чин дилдан Аллоҳга юзланиб тавба қилинг», деди. (Баъзи вилоятларда янги қурилаётган уйларда бир жонлиқни томнинг устига олиб чиқиб, сўйишади ва унинг қонини қурилган иморатларнинг ғиштларига оқизишади.) Ҳалиги олимнинг айтган сўзидан кейин назар солиб қарасам, оддий бенамозлар у ёқда турсин, кўпчилик ибодатли кишилар орасида ҳам шунга ўхшаш бидъат-хурофотларга амал қилаётганлар учраб турар экан. Аллоҳим барчамизни тўғри йўлга бошлагин.
Мавзуга оид мақолалар
Йўқ бўлар қоронғулар, Нурга ғарқ бўлди жаҳон Марҳабо, хуш келибсан, Эй муборак Рамазон Марҳабо, эй давоми...

17:46 / 28.12.2016 2954
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Ҳар бир мусулмон ўз жуфти билан бирга бўлгандан сўнг ўзларини ҳаром давоми...

17:08 / 16.10.2016 4851
Хорлик шохлари фақатгина тамагирлик уруғидан гуркираб ўсар Бу ҳикмат «Мусулмонлар нeга бунчалик хор давоми...

14:00 / 13.02.2019 3677
Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида инсоннинг соғлигини сақлаш борасида барча керакли давоми...

21:15 / 13.12.2016 5465