Никоҳнинг рукн ва шартлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

     Никоҳнинг рукни масаласида ҳамма мазҳаблар бир овоздан ийжоб ва қабулни биринчи ўринга қўйганлар. «Ийжоб» ақди никоҳда иштирок этадиган икки томоннинг биридан шу масалада аввал содир бўладиган нарса, «қабул» эса иккинчи ўринда содир бўлган нарсалардир. Мисол учун бир эркак аёл кишига: «Менга хотин бўлишга розимисан?», деса, «ийжоб» бўлади. Аёл унга: «Розиман»,  деб жавоб берса, «қабул» бўлади. Ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин. Валийлар ёки вакиллар орқали ҳам «ийжоб, қабул» бўлиши мумкин.

Ҳанафий мазҳабида фақат ийжоб ва қабулгина никоҳнинг рукни ҳисобланади. Бошқа мазҳабларда эса ийжоб ва қабулга қуйидаги нарсалар ҳам қўшилади:

1. Хотин. 2. Эр. 3. Валий.

Шу билан Ҳанафий мазҳабдан бошқа мазҳабларда никоҳ рукни тўртта бўлади. Никоҳни тўғри бўлиши учун бир нечта шарт юзага чиққан бўлиши шарт: 1. Никоҳ маҳали аслий ва фаръий равишда мавжуд бўлиши керак. Бошқача қилиб айтганда, никоҳда иштирок этиши кўзланган аёл эркакка абадий равишда ҳам, вақтинчалик равишда ҳам ҳаром бўлмаслик керак. Маҳрамларга ва баъзи аёлларга вақтинчалик уйланиб бўлмаслиги ҳақида олдин батафсил гаплашганмиз. 2. Ижоб ва қабулда ишлатилган иборалар абадийликни ифода қилиши шарт. Вақтинчаликни ифода қилса бўлмайди. Вақтини тайин қилиб, фалон ойга, фалон йилга никоҳландик, дейилса, никоҳ ботил бўлади. Шунинг учун ҳам муваққат никоҳ ва мутъа никоҳи ҳаром бўлади. 3. Гувоҳлик. Гувоҳлик ҳақида юқоридаги ҳадиси шариф шарҳида гаплашиб ўтдик. Ҳамма мазҳаблар ва ҳамма уламолар гувоҳликсиз никоҳ бўлмайди, деб иттифоқ қилганлар. Моликийлар ҳатто гувоҳлардан никоҳни сир тутишини сўралса, никоҳ ботил бўлади, деганлар. 4. Икки томоннинг розилиги. Эр ҳам, аёл ҳам ўз ихтиёри билан никоҳга ҳаракат қилишлари шарт. Бўлмаса, никоҳ тўғри бўлмайди.

Имом Насаий Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган:

«Бир қиз у кишининг олдига келиб, отам мени ўз укасининг ўғлига турмушга берди. Бу билан пастлигини кўтармоқчи, мен буни хуш кўрмайман, деди. У киши, то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келгунларича ўтириб тур, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларидан кейин хабар бердим. У Зот унинг отасига одам юбориб, чақиртириб келдилар. Сўнгра ихтиёрни қизга бердилар. Шунда у: «Эй Аллоҳнинг Расули, отам қилган нарсани жоиз қилдим. Лекин аёлларга бу ишда оталарга ҳеч нарса йўқлигини ўргатишни ирода қилган эдим», деди. (Қизнинг исми, Хансаа бинти Ҳизом ал-Ансория эди). Ҳанафий мазҳаби, бу масалада никоҳ бўлаверади, деган фикрни олдин суради. 5. Валий. Бу ҳақда батафсил гапирилди. Шунингдек, баъзи мазҳаблар эътиборга олган, баъзилари олмаган шартлар ҳам бор. Эру хотин тайинли бўлиши, ҳаж ва умра эҳромида бўлмасликлари, никоҳ маҳр ила бўлиши, эр гувоҳлар билан никоҳни сир тутишни келишиб олмаслиги, эр ёки хотин хавфли касалга чалинган бўлмаслиги каби шартлар ана шулар жумласидандир.

Мавзуга оид мақолалар
21.Савол Шаққи садр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўкракларини ёриш воқеасида Аллоҳ таоло давоми...

12:20 / 02.12.2017 2958
Бирлашган Араб Амирлигидаги математик олимлар ажабтовур кашфиёт қилдилар. Улар ер юзида суткасига 24 соат давоми...

19:46 / 24.12.2016 3117
Аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудда ҳақида завжасининг гўзал эътирофлари quotМарҳум турмуш ўртоғим Расулуллоҳ давоми...

22:04 / 26.12.2023 2360
Пекинда энг катта халқаро Дасин аэропорти очилди. Сина ахборотлар порталининг хабарига кўра, у 25 сентябрь давоми...

21:00 / 26.09.2019 2608