Талабалик масъулияти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ватандошларимиздан Имом Бухорий, Имом Термизий каби ўз даврининг етук алломаларига устозлик қилган Муҳаммад Ибн Яҳё Аз-Зуҳайлий раҳматуллоҳи алайҳ билан қизиқ бир воқеа юз берган. Бу воқеа ўз масъулиятини унутиб, ўқишларига бепарво бўлиб қолган талабаларга ибрат бўлади, деб ўйлайман. Келинг, воқеани у кишининг ўғлидан эшитайлик:

Бир куни отамнинг олдиларига кирсам, куннинг ўртасида ёз фаслининг жазирама иссиғида ички уйда уйга қуёш ёруғлиги тушмаганлиги сабабли шамчироқни ёқиб, китоб ўқиб ўтирган эканлар. Мен: «Эй отажон, ахир ёзнинг иссиқлиги, унинг устига шамчироқдан чиқадиган тутун, буларнинг барчаси соғлигингизга зарар-ку. Ахир ўзингизга раҳмингиз келсин»,  дедим. Отам эса: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳоба ва тобеинлар биланман (яъни ҳозир ўшалар айтган ҳадисни ўқияпман), сен бўлсанг менга соғлигингизга зарар дейсан»,  деб жавоб бердилар.

Дарҳақиқат, агар биз масъулиятни ҳис қилмасдан, дарсларимизга беэътибор юрадиган бўлсак, эртага бизга ишонч билан берилган соҳани биздан талаб қилинганидек олиб бора олмаймиз, бу эса жамиятимиз, давлатимиз бошқаларга нисбатан орқада қолиб кетишини келтириб чиқаради.

Бобокалонларимиздан Беруний ҳазратлари жонлари ғарғарага келганда ҳам, ҳаётлари давомида тушунмай қолган бир масалани сўраб ўрганиб, сўнгра бир неча сониядан сўнг оламдан кўз юмганлари бежиз эмас.

Арабларда бир мақол бор: لا خير من عاقه الحر و البرد

«Ёзнинг иссиғи ва қишнинг совуғи бировни илм олишидан тўсиб қўйса, у одамда яхшилик йўқ»

 Ҳақиқатдан, ҳаво жуда иссиқ, дарс қилолмайман ёки бугун ҳаво жуда совуқ, дарс қилгим келмаяпти деса, унда у одам бир куни ўзини илмсизлар сафида кўриб қолса, ажабланмасин.

Нурмуҳамедова Васила

Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ учун ибодат давоми...

13:03 / 20.06.2023 2116
Ҳожиларнинг саломатлигини сақлашнинг асосий мақсади Ҳаж арконларининг Қуръони Карим ва Расулуллоҳ давоми...

15:26 / 10.11.2016 4581
Жиззаки йигит бўлган экан. Бир куни отаси унга халтада мих берибди ва жаҳлини боса олмаганда бир донадан давоми...

16:18 / 28.12.2016 3543
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Муҳаммад деб ким исм қўйган            Жавоб Расулуллоҳ давоми...

12:25 / 27.11.2017 3469