Боланинг тери ва тана парвариши
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бола дунёга келганда териси нимпушти рангда бўлади ва бу унинг соғлом эканининг биринчи белгиси ҳисобланади. Бутун жисми майин тук билан қопланган бўлади. Бу туклар кетиши учун бола ҳаётининг дастлабки кунларида ҳар куни бир марта эски гил-тупроқ билан «пардоз» қилинади. Бу нарса тиббиётда ҳам ўз тасдиғини топган. Болажоннинг тирноқлари худди қоғоздек юпқа бўлгани сабаб, улар ўсса ҳам олинмайди. Юзчасини тирнаб олмаслиги учун қўлқоп кийгизиб қўйилади.

Юзи, қўл-оёғи терисида худди ажин тушган кишидек йиғмалар мавжуд бўлади. Боланинг хона ҳарорати 27 даражадан ошмаслиги маъқул, негаки, ўта иссиқ ҳаво унинг танасидаги намликни қуритиб юборади. Ҳар сафар бешикдан ечиб олинганда, унинг орқаси уч-тўрт марта силагандек қилиб оҳиста шапатиланади, қулоқчалари бошига ёпишиб қолмаслиги учун тортиб қўйилади. Кейин кийимлари ечиб олиниб, махсус стерил мой ёки зайтун ёғи билан аввал боши, кейин бутун танаси майин ҳаракатлар билан уқаланади.

Онахонларимиз гўдакнинг ҳали чиллалик чоғиданоқ жисмоний тарбиясига аҳамият берганлар. Қандай қилиб дейсизми? Эшитинг: боланинг ўнг қўли чап оёғига, чап оёғи эса аксинча қилиб бир-бирига текизилади, аввал биринчи қўлидан тутиб, кейин иккинчи томон қўлидан кўтариб, секин силкинади. Бу нарса унинг мушак ва пайлари чиниқиши, мустаҳкамлиги учун қилинади. Биз айтаётган ишлар қўполлик бўлиб туйилиши табиий, чунки менинг ўзим ҳам қизимни энага хотин шунақа қилганларида қўрқиб кетган эдим. Аммо кўпни кўрган онахонлар болага зарар беришмайди-ку, деб чидаб турар эдим, кейинроқ боланинг педиатри – ёши каттароқ шифокор уни текшириб, худди шу амалиётларни қилинган-қилинмаганини сўраганларида, «Қари билганни пари билмас»лигига ишондим. Яна аҳамиятли ишлардан биттаси – боланинг кўкрак безлари парвариши. Бола қиз-ўғил бўлишидан қатъий назар, унинг ҳомилалик чоғидаги гормонал ўзгаришлари сабаб, сут безларига маълум моддалар йиғилади. Агар улар чиқариб ташланмаса, безга айланиши, ўша танада қолиб кетган гормонлар бола катта бўлгандан кейин унинг жисмидан ёмон ҳид келишига сабаб бўлар экан! Бунинг олдини олиш учун тоза дока олиб, боланинг кўкраги иккита бармоқда сиқилади, тўғри, бу оғриқли бўлганидан чақалоқ йиғлайди, лекин бундан қўрқмаслик, орадан бир неча кун ўтказиб, бу ишни икки-уч марта қайтариш керак бўлади. Бола ҳар куни маълум вақтда қўл-оёқчаларини эркин қимирлатиб ўйнаши учун уни йўргакдан чиқарилади. Лекин эсда тутинг, болани доимий эркин қўйиш, унинг суяклари шакли нотўғри бўлиб қотиб қолишига сабаб бўлиши мумкин, шунинг учун улар текис ва маҳкам боғлаб, йўргакланиши шарт!

Зебуннисо Қутбиддинхон қизи

Мавзуга оид мақолалар
    Бугун 13 феврал куни Тошкент шаҳрининг Мумтоз ресторанида Қуръон мусобақаси жуда юқори шукуҳ билан давоми...

12:32 / 13.02.2018 3322
Улуғликка эришишнинг энг қисқа йўли  бу, албатта, иффатдир. Иффат бу,  энг юқори одоб ва олий даражадаги хулқ давоми...

10:59 / 01.02.2017 7233
embedhttpsyoutu.beu5sQvPl0embed

12:13 / 09.11.2017 5182
Ҳа, Қуръон сиз билан бизга доимо Аллоҳга тақво қилишни эслатиб туради. Ҳатто оилавий ишлару, эру хотин давоми...

08:02 / 31.10.2016 6693