Баронесса Варси Британия ҳукуматини мусулмонларга мушт кўрсатмасликка чақирди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Аввал вазир лавозимини эгаллаган британиялик баронесса Саида Варси, ҳукуматнинг мусулмонларга ва исломий уюшмаларга  нисбатан бўлган  шубҳали қарашларига танқидий муносабат билдирди.  Варси –Британия тарихида биринчи бора вазир лавозимини эгаллаган муслима аёлдир. Ёзда эса Ғазодаги Исроил урушига қаршилигини билдириш мақсадида бу лавозимдан кетган.

«The Observer»  газетасига ёзган мақоласида, Британия ҳукуматининг мусулмонлар жамиятига қилаётган сиёсати ҳақида очиқ-ойдин гапирган. Баронесса жамиятлар ишлари бўйича вазир Эрик Пиклзнинг Британиядаги 1000 та масжидларига юборган хатини қоралаб чиққан.

Хатда мусулмон раҳбарлари экстремизмни аввал масжидларда йўқотиши кераклигига чақирилган. Бу эса ўз навбатида мусулмон раҳбарларининг ғазабини келтирган. Варсининг фикрича  ғазаб ўринлидир. «Кўпчилик  Эрик Пиклзнинг хатини мусулмонларга чўзилган ёрдам қўли эмас, балки дўқ маъносидаги мушт деб қабул қилишди»,– дейди Варси.

Источник: http://www.islamnews.ru/news-448563.html

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман Буюк Аллоҳга ҳамд, коинот Сарварига ва саҳобаларга, давоми...

19:22 / 24.11.2016 5391
Оппоқ қорлар Беҳиштлардан даракмиди, Поёндозлар тўшаб, сизни олиб кетди. Аҳли Ислом, қулади бир тоғинг давоми...

06:22 / 03.02.2017 9648
3 « , ». « ». Учинчи ҳадис Амр ибн Мурра Жуҳанийдан ривоят қилинади «Расулуллоҳ давоми...

10:31 / 13.12.2018 4196
embedhttpswww.youtube.comwatchvCwboTebKS4embed

11:41 / 08.09.2016 3692